» » DARSLIKDAGI IMLO XATOLAR tuzatilishi kerak

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

DARSLIKDAGI IMLO XATOLAR tuzatilishi kerak

Ўқувчи битта сўзни дафтарга хато ёзибди. Тузатдик. У эса эътироз билдирди:
- Китобда шундай ёзилган-ку!
Болаларнинг рад қилиб бўлмайдиган бу гапларига қандай жавоб қайтаришни ҳам билмай қолади, киши. Тажрибали ўқитувчи эса вазиятдан чиқиш йўлини топади.
- Уйга вазифа шу. Ўтган дарсдаги мавзуларни тўлиқ ўқиш, йўл қўйилган имло хатоларни топиш ва тўғри ёзиш бўйича мисоллар келтирасизлар…
2014 йил "Yangi yo'l poligraf servis"да чоп этилган 9-синф адабиётининг 1-қисми, 91-бет, 5-сатр хатбошидаги хашамат сўзини ўқувчи шу тахлит кўчириб олибди. Сўзнинг бош ҳарфи h ёзилишига уни ишонтириш ўқитувчига осонми? Айтмоқчимизки, айнан она тили ва адабиёт дарсликларидаги имло хатолар, тиниш белгилари нотўғри қўґйилган ҳолатлар фақат битта шу бўлса кошки…
Шу саҳифанинг охиридан 4-сатрда chin сўзининг ona tilimizda asil… биргина сўзининг кирилл алифбосидалиги ҳайрон қолдиради кишини. 92-бет, 2-хатбоши, 5-сатрда xoy-u havas, 8-сатрда gina-qudrat сўзлари hoy-u havas, gina-qudurat тарзида ёзилиш кераклигини ҳар сафар ўқувчига уқтирмасликнинг эса иложи йўқ. Ушбу саҳифадаги 3-хатбоши, 8-сатрда ёзилган yo'qotsa сўзи yo'qsa кўринишда ёзилса, мақсад аниқ ифодасини топади, бизнингча.
Китобнинг кейинги саҳифаси 1-сатрида А.Навоий ҳазратларининг "Nafs itin qilsang zabun…" мисрасидан сўнг тиниш белгиси бўлишини наш¬риётнинг масъуллари наҳотки билишмаган?
115-бетдаги 1-хатбошининг охирги сатридан олдинги қаторда mavqei, 196-бет, 1-хатбоши, 5-сатрда qat'i nazar сўзи 2-хатбошида ҳам такрор хато ёзилган. (Abdulla Qodiriyning suddagi nutqidan). 163-бетдаги бу эпиграфдан сўнг нуқта қўйилмаслигини дарсликни яратганлар билмайди, деган фикрдан йироқмиз. Лекин 9-синфнинг адабиёт дарслигида учраётган худди шундай имло хатолар "Она тили" дарслигида ҳам оз эмас. Демак, ҳали қанча йил дарсликдан фойдаланилса, шунча вақт ўқувчилар китобдаги хатоликларни такрорлашига тўғри келади. Бу ҳолат давом этмаслиги учун эса… Қўйида келтириладиган таклиф маъқул келар балки.
Яна саводхонлик билан боғлиқ бир масала. Синф ёки гуруҳ журналини кузатамз. Ўқувчиларнинг исми-шарифлари ёзилишига эътибор беринг: Ахмет Сапарбой ўғли, Написа Юлдош қизи, Шахназа, Мурот, Хаким, Хасан ва ҳоказо… Исм-шарифлардаги бу хатоликлар кимники? Исмни ота-она танлайди. ФҲДЁ бўлимида эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Ота-она гувоҳномадаги ёзувга эътибор қаратмаслиги тайин. Бироқ масъул идора вакили ҳам эътиборсиз. Гувоҳнома ёзаётган ходим исмлар луғати билан ишласа, бундай хатоликлар бўлмасди. Собиқ шўро тизимида Жўраевни Джўраев, Ҳошимни Хашим тарзида ёзилишига кўникдик. Энди-чи? Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни қабул қилинганига 29 йилдан ошаяпти. Лекин эски "қолип"дан чиқмаганлар "шарофати" билан исм-шарифлардаги имло хатолар камайган эмас.
Яна гаплар аввалидаги масалага қайтамиз. Тўғри, она тили ва адабиёт фани дарсликлари қанча маблағлар эвазига кўпминг нусхада чоп этилган. Хатолик туфайли уларни йиғиштириб олиш, янгисини чоп этиш муаммодир. Лекин излаган имкон топади. Қонунлар билан ишлайдиганлар замон зайлига қараб айрим моддаларга киритилган ўзгартиришларни белгиланган саҳифага тиркаб қўйиш орқали фойдаланишади. Айтмоқчимизки, китоб муаллифлари она тили ва адабиёт фани дарсликларидаги (балки бошқа фан дарсликларини ҳам) ҳар қандай хатоликларини аниқлаб, қайси сўз іандай ёзилиши бўйича изоҳлар беришса, саҳифалар оралиғига жойлаштириб қўйиш, тўғри ўқиш ва ёзишда фойдаланиш мумкин-ку! Негаки, китоб-да қандай ёзилганига қараб, шуни такрорлайдиган ўқитувчилар ҳам бор.
Ҳазрат Алишер Навоий "Тилга эътибор - элга эътибор" афоризми орқали юқоридаги каби муаммоларни назарда тутгандек гўё. Миллий тил софлигини таъминлаш - келгуси авлод олдидаги масъулиятли вазифамиз. Зеро, саводли, билимли, зукко ёшлар юрт истиқболини яратади.

                                                         Сожида ТУЙМАЕВА,
       39-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
                                                             Бахтиёр ҒАФФОРОВ,
                                                             журналист.

скачать dle 11.3
Калит сўз имло хатолар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56