» » OBUNA MAJBURIY EMAS, ZARURAT…

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

OBUNA MAJBURIY EMAS, ZARURAT…

- Айтмоқчи, кеча мактабда йиғилишда йўқ эдим, қанақа янгиликлар ҳақида гапирилди? - бир аёл сўраяпти шеригидан.
- Нима бўларди? Бу йилдан газеталарга обуна мажбурий эмаслиги, аммо газеталарни мутолаа қилиш ўқитувчи маънавиятини юксалтирадиган мезон эканлиги тўғрисида директор "куйиб-пишиб" гапирди.
- Тўғри-да, "йиғ-йиғ"лар роса жонга теккан эди. Газета обунаси учун шахсан мен пул ажрата олмайман. Чунки, ойлик маошим қўлга тегиши билан гап-гаштагимни ўтказишим керак. Маҳалламиз аёлларидан иборат 20 кишилик "гурунг"имиз бор, - деди жиғибийрон аёл.
Бу гапларни беихтиёр тинглаб туриб, айтилган фикр-мулоҳазаларга бефарқ қарай олмадим.
- Биттагина дарслик билан чекланиб дарс ўтиш мумкинми? Ахир, замон шитоб билан елаяпти. Айниқса, жамият ҳаётига доир янгиликларни ўқувчингиз сиздан сўраб қолиши мумкин-ку! Газета - ҳаёт кўзгуси, у дарсингиз давомида "тиргак" бўлмайдими?
- …
Энг ажабланарлиси, бу каби гапларни оддийгина уй бекасидан эшитганимизда, унга "Уй бекаси, рўзғор ишларига ўралашиб қолган-да", дея "таъриф" берган бўлар эдик. Жамият ишонган, етук, қолаверса, ёш авлод таълим-тарбиясидек улкан масъулиятни зиммасига олган ўқи¬тувчиларнинг бу савол-жавоби кўпчиликни ажаблантириши табиий ҳол. Тўғри, эҳтимол ишхонадаги тинимсиз "йиғ-йиғ"лардан бугун ўқитувчи чарчагандир. Аммо маънавияти гўзал инсон аввало, маошининг озгина қисмини газета обунаси учун ҳм сарфлашга имконият, ўзида куч топса, оиласи, фарзандлари, ўқувчилари онгига бутун "хазина"ни жойлаган бўлмайдими? Бу билимига билим, кучига куч қўшади-ку! Ахир, билим инсон учун топилмас бойлик, бебаҳо идрокнинг кўриниши. Назаримда, юраклар янгиликка ўч бир даврда биргина дарслик билан чегараланиб қолган педагог замондан ортда қолиши аниқ. Айтайлик, бугун бизнинг жисмонан етуклигимиз учун сув, ҳаво, табиат мусаффолиги, озиқ-овқат зарур. Лекин ақл ва идрок "булоғимиз" бундан-да тиниқлик, мусаффолик билан гўзаллашиши учун маънавий озиқ керак. Бу имкониятга газета орқали эришиш мумкинлигини барчамиз биламиз.
Камтаргина бир аёл даврада туман, мамлакатимиз ҳаётига доир янгиликлардан хабардор қилганида, унга ҳаваси келган бошқа даврадошлар "Бунча янгиликни қаердан биласиз?" деб савол беришганда, "Газетадан-да, бўш қолдим дегунимча, газетхонлик қиламан", деб жавоб берган эди. Демак, газетхонлик касб танламайди, фақат унинг эзгулик, маънавият, маданиият ўчоғи эканини ҳар бир инсон англай олса бас! Қолаверса, обуна мажбурий бўлмаслиги мумкин, лекин зарурат эканини ёниқ юрак тушуниши лозим. Энг муҳими, бу борада маънавият элчилари, онгли, зиёлилар фаол бўлишлари лозим, деб ўйлайман.
                                                                   Г.МАРДОН қизи.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56