» » SARDORBEK "Adolat bilimdoni"

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

SARDORBEK "Adolat bilimdoni"

Паст Дарғом автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Адолат билимдони" кўрик-танлови ўтказилди.
Ушбу кўрик-танловда туманимиздаги 12 та касб-ҳунар коллежининг иқтидорли ўқувчи-ёшлари, партиянинг туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.
Қатнашувчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлари ва "Ўзбекистон "Адолат" СДП менинг тасаввуримда" мавзусида ўзларининг иқтидорларини синовдан ўтказишди.
Паст Дарғом ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сардорбек Ҳотамов танловнинг "Адолат билимдони" деб топилди ва вилоят босқичига йўлланма олди. Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Маҳлиё Ҳамроева ва Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Ойбарчин Усмоновалар 2-ўринга муносиб деб топилди.
Туман Кенгаши депутати Гулфинисо Қўчқорова партия томонидан бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши фаол, қатьий ҳаётий позиция, кенг дунёқараши ва чуқур билимларга эга бўлган ёшларни тарбиялашда ҳамда ҳуқуқий билимларини янада бойитишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Танлов сўнггида барча иштирокчиларга партия туман Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Тоҳир ЎСАРОВ,
Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши "Ёш адолатчилар қаноти" раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56