» » HORMANG, PAXTAKORLAR!

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

HORMANG, PAXTAKORLAR!

Пахтани нест-нобудсиз тезроқ йиғиштириб олишга киришган деҳқонларга камарбаста бўлиш халқимизга хос анъана. "Ўзбекконцерт" вилоят мутасаддиларининг ташаббуси билан бугун таниқли санъаткорлар ғайрат камарини боғлаган теримчилар ҳузурида бўлишмоқда. 2-секторга қарашли Истиқбол маҳалласидаги "Ажойиб боғ"да кечки пайт ташкил этилган "Ҳорманг, пахтакорлар!" тадбирлар режасидан ўрин олган учрашув ҳам аҳоли кайфиятига кайфият қўшгани жўшқин даврада ўз ифодасани топди.- Куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг чиқишларидан мамнун бўлдик, - деди маҳалла қошидаги теримчилар гуруҳи аъзоси, Ҳабиба Норқулова. - Кўнгилли ҳордиқ онлари кучимизга-куч қўшади. Терим суръати янада ошади. - Сиз азизларни ҳушнуд этиш учун солистларимиз тўлиқ чолғу асбоблари билан келишди. Кўнгилли ҳордиқ олишларингиз учун жонли ижродаги куй-қўшиқларимиз манзур бўлишини ол¬қишларингизда кўрамиз, - дея "Сарбон" ансамбли раҳбари, хонанда Фарҳод Саидов дилтортар ашулаларини бошлаб юборди. Давра қатнашчиларнинг рақслари билан янада файзга тўлди.Драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат қўрсатган артист Муҳаббат Абдуллаева, иқтидорли актёр Самиддин Тўраевлар ҳам пахтакорларга ўзларининг дил сўзларини изҳор қилди.- Ҳозиргина 54 ёшли аёл билан суҳбатлашдим. Санъаткорлар ташрифидан хурсанд. "Бугун 70 кило пахта тердим. Сизларнинг руҳий мададингиз қувват бўлди. Эртага 100 килограмм пахта теришим аниқ", деди самимият билан. Қувондим. Кўнгил тусаб, деҳқон даласига келгандик. Шунинг ўзи мадад эканини англаб, теримчи қиз-жувонларга қуллуқ қиламиз, тасаннолар айтамиз, - дея учрашув таассуротларини айтиб берди Муҳаббат Абдуллаева. 2 соатдан ортиқ давом этган "Ҳорманг, пахтакорлар!" концерт дастури теримчиларни мамнун этди.
Ўз мухбиримиз.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56