» » TUMANDA BIRINCHI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

TUMANDA BIRINCHI

Н.Нортоев массивига қарашли "Орзубек пахта-ғалла замини" фермер хўжалиги аъзолари туманда биринчи бўлиб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан уддалашди. - Деҳқончилик учун ноқулай келган баҳорги об-ҳаво шароитига қарамай, агротехник тадбирларини меъёрида амалга оширганимиз самарасини берди, - деди хўжалик раиси Камолиддин Рашидов. - Мавжуд 8,8 гектар майдонда пахта етиштирдик. Белгиланган режани 116 фоизга 2,5 иш кунида бажардик. Иномжон Бойитов бошлиқ 39-отряд теримчилари ҳосилни саранжомлаб беришди.
- Фермерлар томонидан яратилаётган шарт-шароит, иш ҳақларини пешма-пеш етказилаётгани терим суръатини ошираяпти, - деди отряд раҳбари. - Ҳар куни 100 нафар ўрнига 130 нафаргача теримчилар кўтаринки кайфият билан муҳим саноат хомашёсини йиғиштириб олишда шижоат кўрсатишмоқда. Отряд аъзоларининг ғайрати туфайли кунига 10-12 тоннагача пахта қабулгоҳларга жўнатилаяпти. Айниқса, Бахтигул Аҳмедова, Муниса Қаҳрамонова, Ҳабиба Файзуллаева, Барно Норқобилова сингарилар 120-150 килограмдан пахта териб, хирмонга чош этишмоқда. Яна бир теримчи ҳақида алоҳида тўхталсак арзийди. Фурқатжон Тошматовнинг кунлик терим суръати 160 килограмгача етаяпти. Далада ишлаб, ҳар беш кунликда 500-600 минг сўм даромад қилаётган бундай теримчилар мавсум давомида 4-5 миллион сўмдан иш ҳақи олиб, рўзғорларига барака киритиши тайин.
Пахта топшириш режасини ортиғи билан уддалаган фермер даласида қўй сўйиб, ош дамланди. Маданият бўлими санъаткорлари томонидан зафар қучганлар шарафига концерт дастури уюштирилди. Фермер кўмак берган теримчиларга миннатдорчилик рамзи сифатида совғалар топширди. Ҳали далаларда ҳосил мўл. Хўжалик деҳқонлари ҳосилдорликни 160 фоизга уддалашни кўзлашаяпти.

Бахтиёр ШУКУРОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз Пахта-2018

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56