» » "NAVOIY VORISLARI"GA munosiblar tanlovda g'olib bo'lishdi

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"NAVOIY VORISLARI"GA munosiblar tanlovda g'olib bo'lishdi

Ёшлар иттфоқида, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгаши ва халқ таълим бўлимига қарашли ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида "Навоий ворислари" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.Қатнашчилар буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган китобхонлик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
"Навоий ворислари" кўрик-танлови бу борадаги йирик лойиҳалардан биридир. Зеро, Шарқ адабиёти, хусусан, ўзбек мумтоз адабиёти тарихида Алишер Навоийнинг ижодий фаолияти ўзининг серқирралиги билан алоҳида ўрин тутади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва улуғлигини англаш туйғуси халқимиз онгу шуурига, қалбига, аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Навоийни англаш, унинг фалсафий ахлоқий, маъданий-маърифий мушоҳадаларига бой асарларини ўқиш ва тушунишнинг ўзи улкан саодатдир. Навоийнинг бетакрор асарлари, ғазаллари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш бугунги глобаллашув даврида ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда.
Танловни ўтказишдан мақсад Навоий ижодини, халқ мулкига айлантириш ҳамда таълим тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, аълочи ўқувчиларни рағбатлантиришдан иборатдир.
Кўрик-танлов иштирокчилари энг кўп ғазал ёд олиш, бехато ва ифодали ўқиб бериш, матннинг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш ҳамда тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби шартлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Танловда 1-ИДУМИ ўқувчиси Шоҳсанам Норқулова вилоятга йўлланмани қўлга киритди.
1,109-мактаблар вакиллари Гулинисо Муҳаммадиева ва Дилдора Умирқуловалар ҳам билимдонлик беллашувининг фахрли шоҳсупасидан ўрин олишди. Танлов ғолибларига совғалар топширилди.
Р.НОРМУРОДОВА,
туман АРМ раҳбари.
скачать dle 11.3
Калит сўз Навоий ижоди

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56