» » "MAHORAT DARSI" o`qituvchilarga qo`llanma bo`ldi

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"MAHORAT DARSI" o`qituvchilarga qo`llanma bo`ldi

Президентимизнинг таълимга оид фармон ва қарорларида айниқса, бошланғич таълим - бола келажагининг пойдевори эканлиги, бу борада самарадорликни ошириш зарурати алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган ўқув семинари ҳам фидойи, изланувчан соҳа вакиллари билим ва кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларнинг тажрибаларини туман, вилоят миқёсида оммалаштириш масалаларига бағишланди.
- Бошланғич таълим бўйича таянч мактабдан олинадиган янгиликлар барчанинг эътиборини тортиш лозим, - деди билим даргохи директори Г.Бойқобилова. - Режа асосида ўтказиладиган барча ўқув соатлари, семинар-кенгашлар мулоҳаза ва янгиликларга бой тарзда ўтади. Бугунги бошланғич синфларда ўтказилган очиқ дарсларни туман таълим муассасаларидан ташриф буюрган ўқитувчилар кузатиб боришди ҳамда ўзига хос, "дарс" олишди, деб ўйлайман.
Ўқув семинари давомида Самарқанд давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази "Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим" кафедраси ўқитувчиси Гулшода Эргашеванинг "Табиат" фанидан тайёрлаган "Йил фасллари" мавзусидаги маҳорат дарсида қўлланилган инновацион усуллардан педагоглар ўзлари учун зарур фикрларни олишди. Ўтказилган савол-жавоблардан тегишли хулосалар олинди.
Нодира НУРМЎМИНОВА,
12-мактаб ўқитувчиси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56