» » TO'G'RI YOZA OLMAYAPMIZ(MI)?!

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

TO'G'RI YOZA OLMAYAPMIZ(MI)?!

Тил миллатнинг кўзгусидир. "Тилга эътибор - элга эътибор" деганларидек, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ҳадемай, 29 йил бўлади. Аммо дўконлар, пешлав¬ҳалардаги ёзувларни илғаган кишини давлат тили қоида ва меъёрларига амал қилинаяптими деган савол ўйлантирса керак… 1995 йил 24 августда "Имло (тўғри ёзиш) қоидалари" қабул қилинди. Аммо имло қоидаларига ҳали-ҳануз риоя қилинмаяпти деб ўйлайман.Жума бозоридан чиқиб, Гўзалкент қўрғони томон йўл олар эканмиз, ўнг томонда катта устунга "Oq - yul!" деган ёзувга кўзимиз тушади. Бунда тери (-) белгиси ишлатилмаслиги керак. "yul" сўзида эса "u" ҳарфи ўрнига "o'" ҳарфи ёзилиши лозим. Айрим жойларда "Vulkanizatsiya" сўзидаги "т" ҳарфи қолиб кетганининг гувоҳи бўламиз. Бундай ҳолатлар таъбимизни хира қилади, албатта. Ачинарлиси,аксарият жой номлари, пешлавҳалар имло хатолар билан ёзилган. Бу ҳақда кўп гаприлаяпти ҳам. Натижа эса йўқ.
Хўш бундай ҳолатлар учун ким жавоб беради, ким айбдор? Нотўғри ёзган кишими? Ёки унга илк ҳарфни танитган устози, фарзанди ўқишига бефарқ ота-онами?
Ўқитувчилар (айримлари бундан мустасно) ўз фанларини сидқидилдан ўтишади. Аммо боланинг кўп вақти оила даврасида бўлади. Бунга ота-оналар ҳам айбдор. Улар фарзандларини кўпроқ бадиий асар ўқишга, шу орқали уларнинг маънавий-руҳий оламини бойитишга ҳаракат қилмоғи лозим…
Аммо яна бир масала бор. Барча ўқитувчиларнинг ҳам имловий саводхонлиги етарли даражадами?! Йўқ албатта. Бу гапимга эътироз билдирган мактаб директорлари синф журналларидаги ўқитувчи қайдларини ўқисин. Бундай ҳолатлар ота-оналарнинг ўзларини оқлашлари учун яхши баҳона бўла олади…
Хуллас, буларнинг бари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Барчамиз ўз зиммамиздаги масъулиятни ҳис қилишимиз ва уни тўлақонли адо этишимиз шарт ва лозим!
Тил - миллатнинг ойнасидир. Бу ойнага эса доғ туширмайлик. Тўғри ёзишга ҳаракат қилайлик.
Маржона ЖУМАНОВА,
111-умумтаълим мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56