» » ZARARINI TO`LADI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ZARARINI TO`LADI

Ўрта Чархин маҳалласи биносида туман маъмурий судининг очиқ суд мажлиси бўлди. Маҳалла масъул котибаси Лобар Мусулмонованинг қатнашчилар олдида боши хам. Чунки у 2017 йилнинг ноябрь ойида жорий йил апрелига қадар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмаган 3 нафар маҳалладоши номига 1. 700 сўмдан ортиқроқ иш ҳақлари ёзиб, ўз фойдасига ўзлаштириб юборгани аниқланган. Қилмишидан пушаймон котиба етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди. Суд қарорига кўра, унга энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
А.РАЖАБОВ,
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти туман бўлими бошлиғи.

"PULSOTAR"
jarimaga tortildi

Жума шаҳрилик Абдулла Ботиров ўтган йили Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Аммо бундан етарли хулоса чиқармаганлиги сабабли, қилмишини яна такрорлади. "Жума деҳқон бозори" МЧЖ дарвозаси рўпарасида 100 АҚШ долларини 800 минг сўмга алмаштираётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Унинг ёнида бўлган 100 АҚШ доллари ва 1.260 минг сўм пул давлат фойдасига мусодара қилинди. Бу гал унга 516 минг 720 сўм жарима жазоси тайинланди. Ф.КАРИМОВ,иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими катта инспектори.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56