» » AZALIY QARAMA-QARSHILIK

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

AZALIY QARAMA-QARSHILIK

Башарият пайдо бўлганидан то ҳозирги давргача азалий қарама-қаршилик - эзгулик ва қабиҳлик ҳақидаги фикрлар олиму фозилларни ўйлашга ҳамда фикрлашга ундаб келади. Хўш, нима сабабдан ҳаётда эзгулик ва ёвузлик учрайди?Гап шундаки, зулмат-нур, иссиқ-совуқ, аччиқ-ширин, қайғу-хурсандчилик, муҳаббат-нафрат, туғилиш-ўлим, яхшилик-ёмонлик ва бошқалар ҳаётдаги абадий мезонлар ҳисобланади.
Ер юзидаги тирик мавжудотларнинг аълоси бўлган инсон ўзининг табиати ва феъл-атворига кўра, яхшилик қилишга мойилми ёки ёмонлик? Бу ҳақда тарихда буюк шахслар томонидан турли хил фикрлар айтилган
Алқисса, инсон аталмиш онгли мавжудотнинг табиатида ёмонликнинг учраши унинг ирсият (ген)и ва тақдир-қисмати билан бевосита боғлиқдир.
Аксарият кишиларнинг фикрича, инсон табиатига кўра яхшилик қилишга интилади. Муқаддас тарихий ҳужжат бўлган "Авесто"да баён қилинишича, инсонлар яхшиликнинг қадрига етиши ва уни англаши учун ёмонлик яратилган.
Умуман олганда, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш узлуксиз давом этадиган жараёндир. Дарҳақиқат, инсониятнинг бугуни ва келажаги эзгу амалларни қилувчи, ёмонликлардан тийилувчи кишиларга боғлиқ.
Гапнинг сирасини айтганда, инсон онгига яхшилик она алласи ва ота-она тарбияси билан сингса, ер юзида ёмон одамлар сони камаяди.
Ҳозирги шиддатли ва глобал замонда яшаётган ҳар биримиз фарзандларимиз онгида эзгуликка бўлган муҳаббатни шакллантириш учун энг аввало, уларга оилада ва мактабда инсонни эзгуликка етакловчи, ёмонликлардан қайтарувчи китобларни мутолаа қилишга қизиқтиришимиз, ёвузлик ва тажовузкор ғояларни тарқатувчи китобларни ўқишдан, кино ва интернет саҳифаларини «титкилаш»дан қайтармоғимиз шарт.
Мухтасар айтганда, улғайиб келаётган фарзандларимизнинг келажаги ҳақида қайғуришимиз, уларнинг яхши инсон бўлиб вояга етишида муҳим рол ўйнашини унутмаслигимиз лозим.

Луқмон АСАТОВ,
туман иқтисодий суди раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56