» » YANGI SAVDO MAJMUASI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

YANGI SAVDO MAJMUASI

Чархиндаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Лола Ҳамидовани кўпчилик билади. Янги иш ўринларини яратиш, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдек эзгу ишга бош тадбиркор кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришдек хайрли ишлари билан ҳам танилган. Яқинда Л.Ҳамидова "Чархин обод тинчлик" масъулияти чекланган жамиятнинг янги савдо мажмуасини ишга туширди. Мажмуанинг очилиш маросимига йиғилган оқсоқоллар бир пиёла чой устида эл-юрт равнақига ҳисса қўшаётган тадбиркорнинг фаолиятига омад тилаб, дуога қўл очишди. 60 янги иш ўрнига мўлжалланган мажмуанинг бош биноси биринчи қаватида аҳоли учун нон ва қандолат маҳсулотлари, ширинликлар сотуви йўлга қўйилган. Иккинчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш турлари бўйича мутахассислар ишлашади. Бино ертўласида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Оралиқдаги ёпиқ пешайвонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бошлаб юборилган.
- Ҳудудда аҳоли зич. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун эҳтиёж катта. Ким кўчада, биров йўл четида санитария қоидаларига риоя қилмасдан савдо қиларди. Тадбиркорнинг саъй-ҳаракати билан савдо мажмуасининг бир қисмида 10-15 чоғли кишига маҳсулотлар сотиш учун шароит яратиб берилди. Маҳсулотларимиз сақланиши учун бу ер қулай, имкониятлар бор, - деди мева-сабзавотлар билан савдо қилаётган Зулайҳо Ашурова.
- Тадбиркорлар бор бўлсин. Чархинда аҳолининг нимага эҳтиёжи сезилса, ишбилармонлар англаб етишади. Собиқ бозорча ўрнида замонавий савдо мажмуаси қад кўтарди. Бу ҳам ободончилик, эл фаровонлиги йўлидаги хайрли иш. Ҳали бу ерда мебелсозлик устахонаси, гиламдўзлик ишлари ҳам ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Асосийси, турли касб эгалари бўлган 60 нафар ҳудуд ёшлари муқим иш билан таъминланди, - деди туман кенгаши депутати Ўктам Ибрагимов.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик ушбу мажмуа қисқа фурсатда қад ростлаб, элга хизмат кўрсатишни бошлади.

Б.ҒАФФОРОВ,
Г.МАРДОНОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз Тадбиркор

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56