» » YUTUQLAR "PANASIDA" kamchiliklar ko`p

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

YUTUQLAR "PANASIDA" kamchiliklar ko`p

3 октябрь куни туман хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлди. Уни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Адолат Жўраева бошқариб борди. Конференцияда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова 2014-2018 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.- Туманимиз аҳолисининг 172498 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Бугун бу нозик ҳилқат эгаларининг жамиятдаги ўрни, мавқеини мустаҳкамлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларида кўрсатилганидек, хотин-қизларни сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, кичик бизнес ва тадбиркорликни йўлга қўйиш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги саъй- ҳаракатлар натижасида ҳар йили 4-5 нафар ногирон аёллар уй-жой билан таъминланаяпти. Уларга касаначилик билан шуғулланишларига шароит яратилаётир. Шу туфайли жамиятда ўринларига эга бўлишиб, ҳаётга ишончлари ортмоқда. Вилоят, туман "Соғлом авлод учун" ХХЖ, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда бошқа ҳомийлар томонидан кўрсатилаётган мурувват ёрдамлари ўз эгаларига, яъни, ночор ва кам таъминланган оилаларга етиб бориши таъминланмоқда. Бундан ташқари, 2015 йил вилоятда кам таъминланган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг маънавий интеллектуал ривожланишига қаратилган ижтимоий лойиҳа доирасидаги "Мингта тўй" акцияси тадбирлар режасини таъминлаш юзасидан 2015 йил 22 июнь куни 6 та никоҳ, 7 та суннат тўйлари ташкил этилди. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Албатта, эришган ютуқ ва муваффақиятлар ортидаги камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди. Ёшлар тарбияси масаласида олиб борилаётган ишлар туманда талаб даражасида, деб бўлмайди. 2014 йилда 25 та, 2015 йил 22 та, 2016 йилда 23 та, 2017 йил 45 та, 2018 йилнинг ўтган даврида эса 24 та жиноят аёллар томонидан содир этилган. Вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати ҳам ошмоқда. 2017 йил 24 та ана шундай ҳолат содир этилган бўлса, 2018 йилнинг ўтган ойлари мобайнида 23 та ўз жонига қасд қилиш қайд этилди. Айниқса, уларнинг 3 таси вояга етмаган ёшлар эканлиги ачинарли. Туманда ажримлар ҳам йилдан-йил ошган. 2018 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 81 та ажримлар қайд этилган. Бу кўрсаткичлар МФЙ лар кесимида таҳлил қилинганда, асосан, Қатортерак, Чортут, Пўлатчи, Галатут, Ўрта Чархин, Қоровултепа, Янгиравот, Зорман, Балхиён, Равот, Шомбулоқ, Маданий юриш ва Равот маҳаллаларида юқорилигича қолмоқда. Ҳар бир оилада соғлом муҳит яратиш хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Арабхона ҳудудидан ижтимоий мослашув маркази очилди. Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этишда жамоатчилик билан ҳамкорлик, мана шундай марказлар фаолияти самара беришини таъминлаш талаб этилади. Шундай экан, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун биргаликда, сидқидилдан ҳаракат қилайлик, - деди З.Эшмуродова ўз маърузасида.
Конференцияда Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Раҳмонова, туман мактабгача таълим бўлими мудири Ҳ.Ниёзқулова, 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Яхшиликова, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Г.Пўлатова, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази раиси С. Атауллаевалар маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, қатнашчиларнинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси юзасидан таклифлари эшитилди. Кун тартибида белгиланган ташкилий масала қисмида З.Эшмуродова туман хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасига такрор сайланди. Конференцияда туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув таркиби, назорат-тафтиш комиссияси ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси конференциясига делегатлар сайлаб олинди.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз хотин-қизлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56