» » SEKTOR RAHBARLARI faxriy pedagoglar xonadonlarida bo'lishdi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

SEKTOR RAHBARLARI faxriy pedagoglar xonadonlarida bo'lishdi

Туманимизда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган "Устозга эҳтиром" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Дастлаб 1,5 километр масофага югуриш марафонида педагогик жамоалардан 150 нафардан ортиқ вакиллар қатнашди. "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ўтказилган марафон қатнашчилари кўтаринки руҳ, хўш кайфият билан марра чизиқлари сари интилдилар. - Байрамни ўзгача кайфият билан қаршилаганимдан хурсандман, - деди марафонда учинчи ўринга лойиқ топилган Ҳамдам Бойманов. - Ана шундай тадбирлар педагогик жамоаларни бир-бирларига яқинлаштиради. Ўзаро мулоқотларга, самарадорликка эришишга кенг йўл очади. Ўзимнинг соғлигим учун марафонда бажонидил қатнашдим. Барчани спорт беллашувларида қатнашишларини истаб қоламан.
"Ёшлар боғи"да шу куни ўтказилган бошқа бир қатор тадбирлар устозлар байрами файзига файз қўшди. Кичик амфитеатр саҳнасида 32-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, маданият бўлими санъаткорлари, ёшлар иттифоқи қошида фаолият юритаётган бадиий гимнастика тўгараги аъзоларининг куй-қўшиқлари, жозибали рақсларини фахрий педагоглар, мактаб жамоаларининг вакиллари мароқ билан томоша қилишди. Вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати тарбияланувчилари табиат қўйнида замонамиз қаҳрамонлари, обод юрт тимсоли, Ватан келажагини мўйқаламларда акс эттиришди. Дуторчи қизларнинг дилтортар куйлари иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди. Шахмат-шашка мусобақаларида устоз ва шогирдлар дона сурдилар. Футбол, волейбол ўйинлари ишқибозлар билан гавжум бўлди. Шу билан биргаликда, сектор раҳбарлари, ташкилот бошлиқларининг кам таъминланган оилаларга, ногиронлар, кекса педагоглар хонадонларига ташрифлари уюштирилди.
- Байрам муносабати билан туман ҳокими ва бир қанча ташкилотлар раҳбарлари хонадонимизга келганидан жуда хурсанд бўлдик, - деди Эски жумалик 1- гуруҳ ногирони Ҳафиза Эшқулованинг отаси. - Шундай юзма-юз учрашувлар туфайли қизимга ногиронлик нафақаси та¬йинланди. Бугун озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совға-салом, ногиронлик аравачаси беришди. Энди қизимнинг ҳам ташқарида сайр қилиш имконияти туғилди.
- "Йўл харитаси" доирасида кам таъминланган, ногирон инсонлар ҳолидан хабар олиш доимо эътиборимизда, - деди туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Валиев. Секторда 30 нафар доимий назоратимизда бўлган ана шундай кишилар бор. Бирма-бир барчасининг ҳолидан хабар олаяпмиз. Имконият даражасида моддий, маънавий кўмак берилаяпти, муаммоларини ҳал қилиб бераяпмиз. Оқ олтинлик Элбек Эшонқулов ҳам 1-гуруҳ ногирони. Унга бугун туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ногиронлик аравачаси келтириб бердик.
Шу куни сектор раҳбарлари ҳудуддаги яна бир қанча фахрий педагоглар хонадонида бўлиб, байрам билан табриклашди. 6 нафар ногиронга аравачалар топширилди.
Куннинг иккинчи ярмида ранг тасвир, футбол, волейбол, шахмат-шашка беллашувлари ғолибларига туман ҳокимлигининг совғалари тантанали равишда топширилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг, қатнашчилар учун байрам концерти намойиш этилди.

Гулжаҳон МАРДОН қизи.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56