» » BO'SH TURGAN MULK

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

BO'SH TURGAN MULK

"Ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги юртбошимиз қарори юзасидан 17 сентябрь куни туман ҳокими қарори қабул қилинди. Қарор моҳиятига кўра, фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки объектлари белгиланган тартибда сотилади, давлат хусусий-шерикчилик асосида топширилади ёки ижарага берилади. Фойдаланилмасдан бўш турган мулк эгалари - юридик шахсларга қуйидаги чоралар кўрилади:- солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибидан умумбелгиланган тартибга ўтказилади;
- мулк ва ер солиғини белгиланган ставкаларга нисбатан, икки баробар миқдорда, 6 ой муддатдан сўнг беш баробар, 12 ой ва ундан кўп муддатдан сўнг, 10 баробари миқдорида ундирилади;
- қонунчиликда белгиланган имтиёз ва енгилликлар тўхтатилади.
Туманда фойдаланилмасдан, бўш турган объектларни аниқлаш ва доимий мониторинг юритиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бўш турган объектлар фаолиятини қайта тиклаш, ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича "Йўл харита"лари ва инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари ишчи гуруҳи зиммасига юклатилган.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56