» » ISTIQBOLI PORLOQ SOHA

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ISTIQBOLI PORLOQ SOHA

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2018 йил 20 августдаги "Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ижроси доирасида пиллачилик соҳасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжат асосида пиллачилик корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, пилла етиштириш ҳажмини кўпайтириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил 1 январгача мазкур йўналишдаги корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўловдан озод қилинди. Айниқса, касаначиларнинг жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла етиштириш мавсумида бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда йиллик иш стажи, деб ҳисобланиши аҳолини тармоқда фаолият юритиш истагини оширмоқда.- Жорий йил илк маротаба уч босқичда пилла етиштиришга киришганмиз, - дейди туман "Агропилла" МЧЖ раиси Воҳид Бойқобилов. Бунинг учун тумандаги 753 та фермер хўжаликлари ҳамда 3400 нафарга яқин уй бекалари жалб қилиниб, уларнинг ҳар бирига меҳнат дафтарчаси очилди. Касаначиларимиз уч босқич давомида 5576 қути ипак қуртини парваришлади. "Кумуш тола" сифат ва салмоғини оширишда пиллакорларимизга 18 та етакчи мутахассислар ёрдам берди. Эътиборлиси шундаки, фермер хўжаликлари тумандаги "Элбек" пиллани қайта ишловчи корхонаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузган. Корхона мавсум давомида керак бўладиган жиҳозларни етказиб берди.
Соҳага доир қарорлар ижроси таъминланиб, "Агропилла"МЧЖ миз балансига 1063 гектар тутзорлар ўтказилди. Озуқа мўллигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўзида 5 гектар янги тутзор ташкил этилиб, 140 минг туп ниҳоллар экилди. Тут плантациялари ҳудудларида, яъни, "Илм" ҳамда С.Маллаев номли массивларда қурт боқиш бинолари мавжуд. Ҳозирда М.Улуғбек номли массивдан ҳам худди шундай пиллахона қурилиши давом этаяпти.
Соҳада эришилаётган муваффақиятлар унинг истиқболи порлоқлигидан далолат. Тармоқнинг ривожланиши турмушимиз фаровонлиги кафолатидир. Бир тонна пилладан 350 килограмм ипак, 20 минг метр адрас, 13 минг метр атлас олиш мумкинлигини, умуман, пилла толасидан ўнлаб турдаги маҳсулот тайёрланишини эътиборга олсак, бу қимматбаҳо хомашё мамлакатимиз тараққиётида ўзига хос ўрин тутишини англашмиз осон.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз Пиллачилик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56