» » TUMAN KENGASHI SESSIYASI

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

TUMAN KENGASHI SESSIYASI

Халқ депутатлари туман Кенгаши қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раисининг ўринбосари М.Бекова бошқарди. 4 - Дўстлик сайлов округидан депутат Ҳ.Ниёзқулова сессияга котиблик қилди.
Дастлаб, сессияда шу йил 16 сентябрь куни туман Кенгашидаги бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссиясининг раиси М.Сувоновнинг ахбороти тингланди. 8-Тоз сайлов округида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Ўбекистон либерал демократик партияси туман кенгашидан кўрсатилган номзод Садуллаев Баҳодир Сафиюлаевични туман Кенгаши депутатлигига сайлангани ва ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги комиссия қарори депутатлар томонидан маъқулланди. Ўз навбатида халқ депутатлари туман Кенгашидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари таркибига ўзгартириш киритилгани таъкидлаб ўтилди. Амалдаги қонунларга кўра, туман ҳокимининг депутатлик ваколати тасдиқланганлиги муносабати билан Б.Садуллаев халқ депутатлари туман Кенгашига раислик вазифасини бажаришга киришди.
Депутатлар Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳ томонидан сессия кун тартибига киритган аҳолига стоматологик хизмат кўрсатилиши, Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси туман кенгаши депутатлик гуруҳининг аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатилиши, оилавий поликлиникалар фаолиятлари ўрганиш натижаларига доир масалаларни муҳокама қилишди. Ушбу масалалар юзасидан Ўз ХДП туман кенгаши раиси Ҳ.Шарипов, депутат Т.Шодмоновларнинг маърузаси тингланди. Кўтарилган масалалар долзарблиги, хизмат кўрсатиш жараёнидаги ечим талаб масалалар, бу борада айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги хусусида фикр-мулоҳазалар айтилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Ўз МУХБИРИМИЗ.

скачать dle 11.3
Калит сўз Сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56