» » SHOGIRDNING YUTUG`I - USTOZNING YUZI

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

SHOGIRDNING YUTUG`I - USTOZNING YUZI

Истеъдод… Бу ҳар бир инсон учун тенгсиз иноят бўлиб, ўз соҳиби ёхуд соҳибасидан тинимсиз изланиш, том маънода, тарбия талаб этади.
Буни туманимиздаги 11-сон мусиқа ва санъат мактаби иқтидорли ёшлари эришаётган муваффақиятлар замирида кўришимиз мумкин.
- Ҳозирги кунда таълим даргоҳимизда 241 нафар ўқувчиларга 43 нафар педагоглар 10 та йўналиш бўйича сабоқ бериб келаяпти, - дейди БМСМнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Актам Юсупов. - Халқ чолғулари, фортепиано, хорегорафия, театр, анъанавий хонандачилик, эстрада хонандаси, анъанавий созанда, тасвирий санъат, амалий санъат, дамли ва зарбли чолғулар бўлимида таҳсил олаётган ўқувчиларимиз туман, вилоят, республика миқёсидаги турли кўрик-танлов ва фестивалларда намунали қатнашиб келишаяпти. Яқинда Қашқадарёда ўтказилган халқаро мақомчилар танловида ўқувчимиз Руҳшона Тоҳирова, шунингдек, "Нозанин" рақс дастасининг муваффақиятли иштироки эътироф этилди.
Дарвоқе, ёш ниҳолнинг улкан дарахт бўлиб кўк билан бўйлашиши учун қанчалик парвариш ва эътибор зарур. Санъат мактабида иқтидорларни тарбиялаш масъулияти устозлар машаққати билан мутаносиб ҳолда, ёш юракларни етукликка, омад ва билимга чорлаётганини айтиб ўтиш жоиз. Масалан, 2018 йилда фортепиано йўналиши бўйича устози Илҳом Ҳусановдан дарс олган Диёр Неъматжоновнинг вилоятда иккинчи, Суннат Абдуллаев раҳбарлигида созандалик сир-асрорларини ўрганган "Ёшлик" гуруҳининг учинчи, "Нозанин" рақс жамоаси (устози Зулайҳо Маҳмуджонова), "Тараннум" анъанавий хонандачилик синфи эришаётган ютуқларда албатта, заҳматли соҳа эгаларининг беминнат хизматлари бисёр. Зеро, шогирднинг ютуғи - устознинг юзи.
- 3 йилдирки, мана шу даргоҳда рубоб сирларини тажрибали устоз Хуррам Муродовдан ўрганиб келаяпман, - дейди рубобда дилгаёқар куйни чалиб, вужудни "қулоқ"қа айлантирган ёш рубобчи Валижон Бекмуродов. - Шу пайтгача 30 га яқин куйни рубобда ижро этишни ўзлаштириб олдим. Навбатдаги йўналишимиз бўйича ўтказиладиган кўрик-танловга тайёргарлик кўраяпман.
- Ўтказиладиган ҳар бир машғулот ўқувчиларимиз учун хулоса, билим ва кўникма бериши лозимлигини ўқувчи ва ўқитувчиларимизга уқтириб бораман, - деди суҳбат асносида ўқув даргоҳи директори Ҳалим Шарипов. - Машғулотдан сўнг албатта, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан савол-жавоблар ўтказаман. Қолаверса, биномиз 2012 йилда капитал реконструкция қилинган бўлиб, замон талабига мос барча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бундай қулайликдан барчамиз ўринли фойдаланишимиз зарур.
Ҳа, фидойилик кўнгилда бўлса бас. Бу орқали ғолибликка пешвоз чиқиш мумкин. Туман, вилоят, республика миқёсидаги турли кўрик-танлов, маънавий-маърифий тадбирларда санъат мактаби ёшларининг намунали иштирокидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу даргоҳда улғайиш, изланиш ва интилиш бор. Буни навбатдаги тадбирларда кўрамиз.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.


скачать dle 11.3
Калит сўз Мусиқа мактаби

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56