» » VELOSIPEDDA ANDIJONGA JO'NADI

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

VELOSIPEDDA ANDIJONGA JO'NADI

Жума шаҳрилик Ўктам Қаршиев 11 август куни велосипедда Андижон шаҳрига жўнаб кетди. Тумандошимиз сафар олдидан мухлислар учун интервью берди.
- 66 ёшда экансиз. Узоқ йўлга жисмоний толиқиш бўлмайдими?
- Тўсатдан қабул қилинган қарор эмас бу. Юртдошларимиз муборак ҳаж зиёратидан келишди. Ана шу кунларда мен ҳам диёримиз бўйлаб саёҳатга чиқишни ният қилгандим. Узоқ вақтдан бери вилоят туманларига шу "тойчоғ"им билан бориб келаман. 28-29 август кунлари Навоий вилоятига бориб қайтиш учун 9,5 соатдан вақт сарфладим. Ал-Бухорий зиёратгоҳига 7 марта жума номозига велосипедда қатнадим. Хуллас, узоқ масофага йўлга чиқиш учун ўзимни ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқтирганман.
- Андижондан қайтишингизгача қанча кун ўтади?
- Ҳисоб-китобини олганман. Яратганнинг қуввати билан ҳар куни 10 соат атрофида йўл босилса, 15-16 кунда яна Жума шаҳрида бўламан. Яъни, 1,5 минг километрни босиб ўтаман.
- Йўлда барибир ҳордиқ чиқарасиз. Қаерларда тўхташни мўлжал қилаяпсиз?
- Бомдод номозидан сўнг, йўлга чиқсам, пешинни ўқиш учун тўхтаганимда тамадди қиламан. Имкон қадар масжидларга тўхтайман. Йўл-йўлакай зиёратгоҳларни, тарихий обидаларда бўлишни кўнгилга тукканман. Самарқанддаги туризм бюросидан рухсатнома, жойларда ёрдам кўрсатилиши учун тавсиялар ҳам беришди. Қайси қишлоқ, қайси гўшага етсам, қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларига оид буклетларни ҳам юртдошларимизга тарқатиб ўтаман.
- Йўл учун ул-бул олгандирсиз?
- Велосипед орқа багажи "юкхонам". Енгил кийим-бош, зарурий эҳтиёж қисмлар ва албатта Самарқанд нонлари ўзим билан.
- Сизга мухлислар номидан ҳам оқ йўл тилаймиз.
- Раҳмат.
Бахтиёр ШУКУРОВ.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56