» » KOMSTOK QURTI 300 xil o'simlikni zararlaydi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KOMSTOK QURTI 300 xil o'simlikni zararlaydi

Зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги ва бегона ўтлардан ишончли ҳимояни таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизими йўлга қўйилган. Бу борада экспортга жўнатиладиган ҳамда чет давлатлардан олиб кириладиган уруғлар, мева-сабзавотлар ва бошқа материалларни карантин текшируви ва экспертизадан ўтказиш бўйича лабораториялар фаолият юритаяпти.
Шу ўринда зараркунанда ҳашаротлардан бири комсток қурти ҳақида тушунчага эга бўлиш томорқа эгалари, фермер хўжаликлар учун фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтиб ўтмоқчиман. Комсток сурувчи ҳашаротларнинг унғуборли қуртлар оиласига мансуб зараркунанда. Уни деярли барча мевали ва манзарали дарахт, дарахтсимон ҳамда айрим ўтсимон ўсимликларда (ҳатто тут қаторларига яқин жойлардаги ғўзаларда ҳам) учратиш мумкин. Мевали дарахтлардан анор, олма, нок, шафтоли ва тутни зарарлайди.
Комсток қуртининг ватани Япония ва Хитой бўлиб, 1902 йилда унга Америка энтомологи Комсток номи берилган. Биологик хусусиятлари жуда кўп уруғли, табиатда тез тарқалувчан комсток қурти бундан 79 йил олдин Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Йиллар мобайнида унга қарши қатъий карантин чора-тадбирлари олиб борилишига қарамай, у тарқалиб келмоқда. Ҳозирги вақтда комсток қурти Осиё, Африка, Австралия, Америка ва Европанинг кўпгина мамлакатларида тарқалган. У 1939 йилнинг август ойида МДҲда биринчи марта Ўрта Осиёда ипакчилик институтининг Тошкент шаҳри яқинидаги Жарариқ тажриба хўжалигида Японияда келтирилган йирик баргли тут кўчатларида аниқланган. Комсток қурти 300 хил ўсимликни зарарлайди. Улар дарахт танаси, шохлари ва баргларида тўда бўлиб жойлашади ва дарахт ширасини сўриб, ўсишини заифлаштиради. Кучли зарарланган дарахтларда шишлар пайдо бўлиб, ёш новдалар қурийди ва барглар тўкилади. У кўпинча шафтоли, беҳи, нок, олма, анор, узум, заранг, чинорларни зарарлайди. Баъзан, пенсильвания шумтоли, тоқолча, ўрик, оқ акация, қайрағоч ва шунга ўхшаш дарахтларда, ғўза, полиз, сабзавот ва дуккакли экинларда ҳам учрайди. Бу зараркунандага қарши курашиш учун агротехник, биологик ва кимёвий усуллардан фойдаланиш лозим. Кимёвий кураш сифатида комсток қурти тарқалган дарахт ва ўсимликларга қуйидаги инсектицидлар билан ишлов берилади: циперфос, дурсбан, каратэ, талстар, бензофосфат, моспилан, конфидор, циперметрин препаратларидан фойланиш зарур.
Фахриддин ХОЛМУРОДОВ,
вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг туман инспектор агрономи.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56