» » DASTURXON - TARBIYA O'CHOG'I

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

DASTURXON - TARBIYA O'CHOG'I

Оиладами, тўй-ҳашамдами, қаерда бўлмасин, ёзиладиган дастурхон ҳамиша оқибат, саховат,одамийликнинг асл акс-садоси сифатида "бўй" кўрсатишини барчамиз биламиз.
Болалигим ёдимда. Меҳрибон отажоним, муниса онажоним доимо биз фарзандларига дастурхон атрофида ўзи хос одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишни, чунки бу азиз мато атрофида суҳбат қуриш одамнинг асл қиёфасини намойиш этувчи "сеҳргар" эканлигини бот-бот ўқтирардилар. Бугун ўзим хонадон соҳибасиман. Дастурхон бошида жам бўлганимизда, озгина хафалигимни сездириб қўйсам, дилбандларимнинг менинг афт-ангоримдан керакли хулоса чиқариб олаётганини сезаман. Улар ҳам дарровгина овқатланишдан бош тортишади. Аъло кайфиятим билан улар руҳиятига таъсир қилсам, намунали баҳо олгани, синфдош-дўстлари ҳақида мен билан "сирлашади". Шу баробарида, таомланиш вақтида катталар олдида, меҳмон ҳузурида маҳмадоналик қилмаслик, улар қаршисида кўпроқ тинглаш, яхши-ёмон фикрлардан зарур хулосаларни чиқариб олиш каби тушунчаларни бувиси болаларим онгига сингдириб боради. Аслида, бутун оила жам бўлган дастурхонда қут-барака бўлади, дейишади. Афсуски, баъзи хонадонлар аъзоларининг бир ҳовлида яшаб, алоҳида-алоҳида овқатланишларига гувоҳ бўламиз. Назаримда, бу ҳолат меҳр-муҳаббат каби олийжаноб туйғуларга путур етказмасмикан? "Меҳр кўзда", деб бежиз айтишмаган-ку! Таом бошида яхши туйғуларни болаларимиз қалбига сингдириб боришимиз ҳам яхши одат-ку! Дастурхон ҳам тарбия ўчоғи эканлигини унутмайлик!
Дилноза ҲАМРОЕВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Дастурхон

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56