» » OZON QATLAMI EMIRILISHI umumjahon muammosi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

OZON QATLAMI EMIRILISHI umumjahon muammosi

ХХI аср техника жадал ривожланиб бораётган, деб эътироф этилгани барчамизга маълум. Бу даврда ўзига хос муаммолар ҳам туғилишини унутмаслигимиз лозим. Ана шундай глобал муаммолардан бири экологик муаммо бўлиб, бугунги кунда жаҳон миқёсида муҳокама этилмоқда.
16 сентябрь "Озон қатлами емирилишини олдини олиш чора-тадбирлари куни" сифатида белгиланган. Санага бағишланган турли мавзуда очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказилади. Мактабимизда ҳам ушбу мавзу доирасида маънавий-маънавий тадбир ташкил этилди.
- Озон қатлами емирилиши олдини олиш масаласи Бирлашган Миллатлар ташкилотининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш доирасида муҳим ўрин тутади, - деди тадбир ташкилотчиларидан бири, биология фани ўқитувчиси Гуландом Гулмуродова. - Бу масала юзасидан халқаро миқёсдаги ишлар 1974 йилда бошланган. 1985 йилда "Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси" қабул қилинди. Бу конвенцияни дунёнинг 27 та мамлакати ва Европа иқтисодий уюшмаси имзолади. 1987 йилда Канада пойтахти Монреалда 56 мамлакат вакиллари иштирокида конференция ўтказилиб, бу борада қарор қабул қилинди. Дарвоқе, озон миқдори Жанубий қутб устида баҳор фаслида 50 фоиз, баъзида 90 фоизгача камайиши кузатилган.
Тадбир давомида мавзу асосида расмлар, иншолар танлови ўтказилди. Танловларда 10-синф ўқувчиларидан Гўзал Ғаффорова, Мухлиса Ўғлонова, Марғиёна Қодирова, Дилшода Абдуаҳатова, Жасур Раббимовлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ғолиб ЭРГАШЕВ,
4-мактаб директори.
скачать dle 11.3
Калит сўз Озон қатлами

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56