» » USTOZ DARSI hayotga yo`llanma beradi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

USTOZ DARSI hayotga yo`llanma beradi

Ўқитувчи инсон қалбининг меъмори ҳисобланади. Унинг ўз ўқувчисига берадиган сабоғи ҳаётга йўлланмадир.
Мен ўз дарсларимда янги инновацион технологиялардан фойдаланар эканман, бу дарс усули орқали ўқувчи қалбини осон "забт" этиш, бошқача айтганда, ёш юракка билим, фан сирларини қулай, тушуна оладиган тарзда етказиш мумкинлигини англайман. Масалан, "Тақдимот" усулини қўллаш машғулот мавзусини аниқ ёш авлодга етказиш билан бирга, улар ўртасида соғлом рақобатни юзага келтиради. "Тўртинчиси ортиқча" методини эса 5-синфлар учун маънавият соатларида қўллаяпман. Бу ўқувчиларни қиёсий фикрлашга ўргатаяпти. Мисол учун, дарс жараёнида Ватан, она юрт, диёр, китоб сўзлари ёзув тахтасига ёзилади. Шундан болалар маънодош сўзларни бир қаторга ажратиб ёзишади. Бу ерда "китоб" сўзининг ортиқча эканлигини фикр¬лаш, қиёслаш орқали билиб олишади. Сўнг "китоб" сўзига маънодош сўзлар қидира бошлайди. Шу орқали дунёқараши кенгайиб, сўз бойлиги ортиб бораверади. Энг муҳими, ҳар бир дарсни "буюк бир асар" даражасига тенглаштира оладиган устозгина фидойи педагог ҳисобланади.

Маҳфуза МАЛЛАЕВА,
85-мактаб ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Таълим

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56