» » TABARRUK OTAXONLAR

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

TABARRUK OTAXONLAR

Сабр-қаноатли, камтарин инсон Ш.Ҳасанов бугун салкам асрга тенглашаяпти. У ҳали ҳам пиёда юришни, меҳнат қилишни яхши кўради. Шунинг учун бўлса керак, отахон соғлом, тетик. Ҳар ҳафта "Нуронийлар маскани"га келиб, туман янгиликларидан баҳраманд бўлади. Масканга келувчилар билан суҳбат қуриб, пурмаъно сўзлари билан ёшларга панд-насиҳатлар беради.
Юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликлардан бошимиз осмонда. Бугун туманимизда умргузаронлик қилаётган 9 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳар ойда бир марта 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берил¬япти. Ўзлари жанг қилган ҳудудларга бепул саёҳат уюштириши ёки санаторияларда даволаниб, дам олиб қайтиши учун имкониятлар яратилди.
Яқинда Россиянинг Кисловодск шаҳрига дам олгани бориб келган Шаққос Ҳасанов ҳурмат-иззат, эҳтиром натижасида янада тетиклашиб қайтибди. Отахоннинг қайтганини эшитиб, уни кўргани бордик. Ҳовли тўла одам. Зиёрат билан муборакбод этувчилар кўп. Шаққос бобонинг эса кайфияти аъло.
- Кисловодскда бир пайтлар оловли жанг майдонига айланган жойларни томоша қилиб, ўша машъум кунлар бир муддат ёдимга тушди. Аммо, кўз олдимда савлат тўкиб турган осмонўпар бинолар, шаҳарнинг ҳуснкор кўчалари хаёлимни тўзғитиб юборди. Уларга маҳлиё бўлиб, тинч-осуда замон, фарахбахш кунларга етказганига Аллоҳга шукроналар айтдим, - дея саёҳат таассуротларини гапириб берди у киши.
Ҳа, Манғитобод маҳалласининг табаррук нуронийларидан бўлган Шаққос бобо Ҳасанов бугун 5 нафар фарзандларининг ҳузурини кўриб, 75 нафар невара-чевараларининг қуршовида бахтли ҳаёт кечираяпти. Газетхонларга эслатишимиз жоиз Кистоводск санаторийсида тумандан яна 5 нафар уруш қатнашчилари мазмунли ҳордиқ чиқариб қайтишди.
Санақул ХУРСАНДОВ,
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56