» » RADIOELEKTRON VOSITALAR USHLAB QOLINDI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

RADIOELEKTRON VOSITALAR USHLAB QOLINDI

Самарқанд халқаро аэропортига "Внуково-Самарқанд" йўналишидаги 809-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ж. "яшил" йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг, унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.
Сумка ичидан 5 миллион сўмга яқин симсиз кенг полосали тармоқ, яъни, "MikroTik NetMetal5", "MikroTik SXTsq Lite5", "MikroTik SEXTANT G" номли радиоэлектрон воситалари борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Суд фуқаро Ж.А.га нисбатан маъмурий жазо тайинлашда, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавф¬лилик даражасини, шахсини, оилавий шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.
Фуқаро Ж.А.га энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда алоқа ахборот сигнали тарқатувчи ускуналар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 11.3
Калит сўз Божхона

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56