» » KO'CHMAS MULK SOTISH bilan bog'liq munosabatlarda adashmang

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KO'CHMAS MULK SOTISH bilan bog'liq munosabatlarda adashmang

Мамлакатимизда кўчмас мулк ва у билан боғлиқ муносабатлар Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, улар қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кўчмас мулк - ер участкалари ва ер ости бойликлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек, бинолар ва иншоотлар. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳаво, денгиз ва дарёларда сузувчи транспорт воситалари ҳам қонунда кўчмас мулк қаторига киритилган бўлиши мумкин.
Фуқаролик ҳуқуқининг объекти бўлган мол-мулк кўчмас ва кўчар мулкка бўлинади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Шу билан бирга кўчмас мулкни сотиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Қонуннинг ушбу талабига риоя қилмаслик, судлар томонидан шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлади.
Сотувчи кўчмас мулкни сотаётган пайтда кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан, кўчмас мулк билан бирга унинг қисмларини, унга тааллуқли ҳужжатларни (техник паспорти, сертификати, ундан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома ва ҳакозолар) бериши шарт.
Сир эмаски, бозор муносабатлари янада ривожланиб боргани сайин, жамиятда кўчмас мулк ва у билан боғлиқ муносабатлар низолар ҳам юзага келади.
Бугунги кунда иқтисодий судларда ҳам кўчмас мулк сотиш ва у билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган кўплаб низолар кўриб чиқиб, ҳал этишда синчковлик, ҳаётий тажриба, кучли билим ва мушоҳадани талаб этади.
Луқмон АСАТОВ,
туман иқтисодий суди раиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз иқтисодий суд

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56