» » QONUN TALABLARI barcha uchun barobar

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

QONUN TALABLARI barcha uchun barobar

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Қонунида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфааатларга риоя этилиши, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги каби масалалар алоҳида қайд этиб ўтилган. Қонунга муқаддам бўлмаган оммавий қабул тушунчаси киритилган. Бунда давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахснинг жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувлардаги мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати акс эттирилган. Шунингдек, видеоконференцалоқа узоқда жойлашган бир неча абонентларни реал вақт давомида ауидо ва видео ахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, интерактив ҳамкорлик қилиш кўрсатилган. Фаолиятнинг шаффофлик принципларига амал қилишини, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлиши таъкидлаб ўтилган. Ариза, таклиф ва шикоят турларига бўлинадиган барча мурожаатлар бир хил аҳамиятга эга эканлиги қонуний мустаҳкамланган. Бу борада ваколат берилган мансабдор шахс¬лар жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказиши ва бу ҳақда олдиндан давлат органларининг веб-сайтларида эълон қилиниши фуқаролар имкониятларини янада кенгайтиради. Агар қабул давомида баён этилган масалани ҳал этиш давлат органи ёки ташкилотнинг ваколатига кирмаса, қайси ташкилот раҳбарига мурожаат қилиши тушунтирилади. Қабулга келган фуқаро бу ҳақда хабар берган ҳолда, махсус техника воситаларини қўллаши ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Яқинда бўлиб ўтган ўқув-семинарда Мудофаа вазирининг 2017 йил 4 сентябрдаги буйруғи билан тасдиқланган низом талабларига кўра, ҳарбий қисм ва муассасаларга келиб тушган мурожаатлар қонунда белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Мурожаатлар билан ишлашда Самарқанд горнизони ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатларига тўхталинди. Бу борада масъул шахслар билан мунтазам равишда ўқув машғулотлари ўтказиш лозимлиги уқтирилди.

О. ЎСАРОВ,
Самарқанд ҳарбий прокурори, адлия полковниги.

скачать dle 11.3
Калит сўз Мурожаатлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56