» » KОRRUPSIYA - TARAQQIYOT TO'SIG'I

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

KОRRUPSIYA - TARAQQIYOT TO'SIG'I

2018 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида туман статистика бўлими тизимида саккиз марота семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, иштирокчиларга 2 турдаги "Сиз коррупцияни тўхтата оласиз" ҳамда "Коррупция-барқарор ривожланиш учун тўсиқ" сарлавҳали буклетлар тарқатилди.
Жорий йилнинг 17 август куни бўлимда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат статистика қўмитаси ҳамда вилоят статистика бошқармаси томонидан қабул қилинган чора-тадбирларни тизимда сўзсиз таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Коррупция ҳолатларининг олдини олиш, амалда қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан талаблар қўйилди.
Статистика тизими раҳбар ва ходимларнинг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик, ўз касбига нисбатан масъулият ҳиссини ошириш, юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажаришда ҳалоллик, холислик, беғаразлик тамойилларига риоя қилиш, ҳар қандай кўринишдаги сансалорлик, ўзбошимчалик, лоқайдлик ва салбий ҳолатларга қатъий чек қўйиш ва бошқа одоб-ахлоқ меъёрлари тушунтирилди.
Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида соҳага оид янгиликлар, давлат статистика органлари фаолиятининг очиқлигини ёритиб берувчи маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлга вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, давлат статистика соҳасига оид талабларни фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил топган тадбиркорлик субъектларига тушунтириш, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тизимли кўрсатмалар берилди.

Туман статистика бўлими.

скачать dle 11.3
Калит сўз статистика

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56