» » IIB XABARLARI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

IIB XABARLARI

PORA BERMOQCHI
BO`LGAN
2018 йил 30 август куни соат 09:30 атрофида ўз хизмат вазифасини бажариб турган Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари, Самарқанд-Каттақўрғон автомобиль йўлининг 5 километрида ҳаракатланиб келаётган "ЗИЛ-130" русумли автомашинанинг юкхонасини текшириш мақсадида тўхтатишган. Текширув жараёнида автомашинани бошқариб келган Р.С.нинг вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати ўтганлиги, у "йўл ҳаракати қоидалари"нинг 7-банди талабларига риоя этмасдан МЖТКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомашина жарима майдончасига қўйилган.
Ички ишлар органи ходими олдига Х.Н исмли шахс келиб, жарима майдончасига қўйилган автомашина юкхонасидаги беда озуқа маҳсулоти эгаси эканлигини билдириб, "ЗИЛ-130" русумли автомашинани жарима майдончасидан чиқариб юборишлик учун 100 минг сўм беришини айтган.
Тезкор тадбир жараёнида мазкур фуқаро йўл патрул хизмати ходимига 100 минг сўмни пора тариқасида берган вақти ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
***
2018 йил 20 июль куни Самарқанд шаҳрининг Сўғдиёна масканида яшовчи У.А. 2016 йил декабрь ойи бошларида туманда яшовчи Н.Р. исмли аёлга 200 миллион сўм пулини банк депозитига қўйиб беришни ваъда қилиб, пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"UDDABURON" O'G'RI
Ўғри ўзининг гирди-гўшасида тегинмайди, деган гапни кўп эшитганмиз. "Бу гаплар қадимда қолган" деди ўзича манғитободлик Соҳиб Саттаров. Буни қарангки, у ўз сўзини "исботлади" ҳам. Шу йил 10 июлга ўтар кечаси қишлоқдошининг очиқ далада боғлиқ турган ҳўкизини ўғирлаб кетди. Туркман маҳалласига етганида таниши Т.Мейлиевга шу молни сотиб олишни таклиф қилди. Савдо узоқ чўзилмади. Сабаби, 5 миллион сўмга чамаланган мол ярим нархига баҳоланди-да.
Барибир харидор 100 минг сўм қарз бўлиб қолди. Бир кун ўтиб С.Саттаров қолган пулни олишга борди. Уй соҳиби уйида йўқлигини билиб жиғибийрон бўлди. Шу боис, унинг қариндошларига айтди:
- Ҳозироқ қолган пулни олмасам молни қайтариб олиб кетаман.
Ўғри гапни "мўлжалга" текказганди. Пул беришолмади.
У молни олиб ортига қайтди. Кимёгарлар қўрғонидан ўтишда яна бир харидорга дуч келди. Бу гал у савдога пишиқроқ бўлди шекилли, 3 миллион сўмга пуллади. Қўлга киритган маблағни эса тез кунда эҳтиёжига ишлатиб улгурди. Бир молни икки қайта сотган ўғрининг "уддабурон"лиги узоққа чўзилмади. Унга нисбатан айблов далолатномаси билан судга юборилди.
***
24 август куни пастдарғомлик Н.Р. ИИБга мурожаат қилиб, муқаддам судланган А.С 31 миллион сўмлик қурилиш молларини олиб, пулларини бермаётгани юзасидан шикоят қилган. Алданиб қолган фуқаронинг аризаси ўрганилмоқда.
***
8 сентябрь куни "Галатут" МФЙда яшаган эркак уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинганида вафот этган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 6 сентябрь куни унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи уйида оилавий жанжал сабаб эрининг бошига тахта билан уриб, жароҳат етказгани аниқланди. Эркак мазкур ҳолат бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмаган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ў.ЖЎРАЕВ,
туман ички ишлар бўлими терговчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз IIB XABARLARI

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56