» » HUDUD XABARLARI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HUDUD XABARLARI

Тумандаги "Шавкатбек яратган боғ" фермер хўжалиги банкнинг 95 миллион сўм кредити ва яна шунча миқдорда ўз маблағи ҳисобидан четдан мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган замонавий технология келтирди. Натижада 15 нафар ёшлар муқим иш ўрнига эга бўлди.***
Туман марказида йилнинг ўтган даврида ўн бешдан ортиқ маиший хизмат шохобчалари ишга туширилди.
***
Самарқанд шаҳрида Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида жамоавий таэквандо ITF бўйича вилоят очиқ мусобақаси ўтказилди.
Якунда туманимиз вакиллари биринчи, Самарқанд шаҳри ҳамда Ургут тумани жамоалари иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.
***
"Гўзал" фермер хўжалиги раиси Зулфиқор Санақулов хўжалик фаолиятини янада кенгайтириб, тегирмон, озиқ-овқат дўкони, сутни қайта ишлаш мини-цехи очмоқчи. Натижада 8 нафар фуқораларнинг бандлиги таъминланади.
***
Жума шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ўтказилган "Фарзандимга китоб совға қиламан", акциясида марказий китоб дўконидан бадиий адабиётлар ўқувчиларга 20 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилди.
Акция давомида икки миллион сўмлик китоб харид қилинди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.


скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56