» » TADBIRKOR MUAMMOSI BARTARAF ETILADI

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

TADBIRKOR MUAMMOSI BARTARAF ETILADI

Ўзбекистон Республика Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан туман ҳокимлигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ўрганиш. Уларга ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма объектларини яратиш масалаларини ҳал этишда қисқа фурсатларда ёрдам бериш, тадбиркор фаолиятида учраб турадиган сансоларлик, бюрократизм ва тўсиқларни бартараф этишдан иборат.
Туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича кичик ишчи гуруҳнинг ташаббуси билан ҳокимлик биносида бўш турган бино ва ер майдонлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 13,8 гектар ер ҳамда 25,5 минг квадрат метр майдонни эгаллаган 29 та бино-иншоотлар намойиш қилинди.
Ушбу биноларни тендер савдоларда олиш учун тадбиркорлар лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб туман ҳокимлиги (2-қават тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича кичик ишчи гуруҳи штаби)га мурожаат қилиши мумкин.
16 сентбргача саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда тадбиркорлар томонидан муаммолар ечими бўйича 11 та мурожаат келиб тушди. Ҳар бир муаммо ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларига зудлик билан масала ечими юзасидан тезкор топшириқлар берилаяпти. Жумладан: "Fortuna Urgrut medical" ҳамда "Самир нури замини" МЧЖлар томонидан дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, музлатгичли омборхона ташкил этиш учун банклардан кредит олиш муаммоси қуйилган. Масалани бартараф этиш учун Марказий банк ва мижозларнинг банкларига берилган сўровномалар зудлик билан ижро этилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа ифратузилмани ўрганиш билан биргаликда, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аниқлайди.
Ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказади.
Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлайди.
Бўш турган давлат мулки объектларида ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этилишини ҳамда жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни вилоят ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим этади.
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ҳамда "Самарқанд вилоят кичик саноат зоналари дирекцияси" ДУКнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ишчи гуруҳига таклифлар киритиб боради.
Тадбиркорлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳга келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Жамшид ПАРДАЕВ,
туман ҳокимининг ўринбосари.


скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56