» » SOCHIDA HAM BIRINCHI

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

SOCHIDA HAM BIRINCHI

3 марта Беларуссия, Латвия, Швецияда биринчиликни қўлга киритган Севинч Жўрақулова Рухангиз Шавкатова ҳамда Лайло Бобомуродовалар билан Сочи шаҳрида ҳам ўз истеъдоди билан санъат шайдоларини лол қолдирди.
Туман 32-сон мусиқа ва санъат мактабининг бу ўқувчилари шу йил 27 майда вилоят "Рақс" кўрик-танловида 1-ўринни, 8-11 июль кунлари эса республикада 1-ўринни олганликлари учун "Сочи йўлланмаси"ни қўлга киритганди. 31 июлдан 7 августгача Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган "У самого чёрного моря" халқаро болалар, ёшлар ва катта ёшлилар ижодиёти кўрик-танловида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
- 20 та давлатдан қатнашган турли миллат вакиллари 11 та номинация бўйича ўз истеъдодларини намойиш этишди, - деди қизларнинг хореография устози Замира Мирзаева. - Биз қизларимизга ишонардик. Дарслар, интилишлар, ҳаракатлар ўзини оқлади. "Рақс" йўналишида Севинч 1-ўринни, "Гуруҳ рақси"да эса Рухангиз ва Лайло 2-ўринни эгаллашди. Ёш истеъдодларни тарбиялаётган, муҳими, уларнинг натижадорлигида ота-она, ўқув маскани раҳбарларининг ҳам хизмати катта.
О.ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56