» » Mustaqillik darslari YORUG KUNLAR INOYATI

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

Mustaqillik darslari YORUG KUNLAR INOYATI

Мустақиллик ҳақида сўз кетганда, беихтиёр эрк дея курашган марду майдонлар жасорати кўз ўнгимизда намоён бўлаверади. Айни дамда уларнинг тенгсиз мардлиги ва бу курашлар ортидан чиқиб келган адолат, эрк қуёшининг қадр-қимматини ёш авлод онгига сингдириш олийжаноб вазифалардан биридир. Айниқса, республикамиз мустақиллиги 27 йиллик тантаналарининг диёримизда кенг нишонланиши юртдошларимиз қалбида жўш урган шукроналик ва чексиз қувонч туйғуларини янада оширди.Туман умумтаълим мактабларида нишонланган "Билимлар куни" синфхоналарда бошланган илк соатлар "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" мавзусидаги мустақиллик дарслари билан мутаносиблашиб, фахр, ғурур тўла юракларни шодликка тўлдирди.
- Набирам бугун 4-мактабнинг 1-синфига қадам қўйди, - деди Галатут маҳалласилик онахон Р.Туропова. - "Билимлар куни" муносабати билан ўтказилган тадбирда ўзим ёд олдирган Ватан ҳақидаги шеърни берилиб айтди. Фахр ҳиссиданми, ёки набирамнинг ҳаяжони менга ҳам кўчдими, кўзимга севинч ёшлари келди. Тинч, фаровон юртимиз мустақиллигига ҳеч қачон кўз тегмасин!
Эндигина таълим масканларининг 1-синфига қабул қилинган болажонларга Президент сов¬ғаларининг тақдим этилиши уларнинг ота-оналари қувончига ҳам қувонч қўшиш баробарида байрам кўркига кўрк қўшди.
- 2018-2019 ўқув йилида 1-синфга 42 нафар ўқувчи қабул қилинди, - дейди туманимиздаги 25-умумтаълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Юлдуз Бобо¬дўстова. - 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" топширилганда, уларнинг беғубор кўнглидаги севинчлари нигоҳларига кўчганини кузатган киши ҳайратланмасдан иложи йўқ. Бу эътибор жажжи юракларда Ватанга муҳаббат, садоқат ва чексиз ҳурмат, билим олишга қизиқиш уйғотиши табиий.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йили тумандаги умумтаълим мактабларида қарийб 8 минг нафар болажонлар "Президент сов¬ғаси"дан баҳраманд бўлишиб, 1-синфга қадам қўйишди.
Таълим муассасаларида ташкил этилган "Мустақиллик дарслари"ни вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари, нуроний отахону онахонлар кузатиб боришди. Дарслар давомида улар эрк ва юрт, ободлик ва тинчлик қадри, нурафшон кунларимиз ҳадя этаётган бахтиёрлик, ёш авлоднинг эртанги ёруғ дамларимиз эгаси эканлиги тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар беришди. Дарслар барча таълим даргоҳларида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Гулжаҳон МАРДОН
қизи.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56