» » Sayohat BUYUK AJDODLAR olamidan taassurot olishdi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / СПОРТ

Sayohat BUYUK AJDODLAR olamidan taassurot olishdi

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида вилоятда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, йўлдан адашган, жазо муддатини ўтаётган фуқаролар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар бўйлаб сайёҳатлари уюштирилди.Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг ташаббуси вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида болалар Амир Темур мақбараси, "Регистон" ансамбли, Бибихоним мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди, "Афросиёб" музейи, Улуғбек обсерваторияси, "Сам Антеп Гилам" заводи ва "JV MAN avto-Uzbekistan" қўшма корхоналарида бўлишди. Ёшларнинг тарихий обида ва зиёратгоҳларга ташрифлари давомида уларга тажрибали мутахассислар аждодларимизнинг буюклиги, улар томонидан қўлга киритилган муваффақият ва ютуқлари, оламшумул кашфиётларининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шу билан биргаликда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган тинчликпарвар сиёсат, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги улкан ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилди. Ҳозирда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг инсон манфаатларига қаратилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёҳатдан сўнг, иштирокчилар учун вилоят мусиқали драма театри олдида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида вилоятнинг таниқли санъаткорлари, ҳарбий оркестр жамоаси иштирокидаги концерт дастури, "Ватанпарвар" ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
***
Паст Дарғом туман ўқув-спорт техника клуби томонидан "Ватан ягонадир, Ватан биттадир" шиори остида мактаб ўқувчилари ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 86 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Мусобақа натижаларига кўра, 8-10 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Атхам Турдимов, 2-ўрин Акбар Шодмонов, 3-ўринни Ҳамид Диёровларга насиб этди. 11-13 ёшли қиз болалар орасида 1-ўринни Мафтуна Баратова, 2-ўринни Матлуба Туклиева, 3-ўринни Фарангиз Самандаровалар олишди. 11-13 ёшдаги ўғил болалар баҳсида эса, 1-ўринни Бахтиёр Полвонов, 2-ўринни Шоҳруз Мамаюсупов, 3-ўринни Баҳодир Бердиёровлар қўлга киритишди.
Худди шунингдек, уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам ана шундай тадбирлар ўтказилди.
Мусобақа ғолибларига "Ватанпарвар" ташкилотининг фахрий ёрлиқ ва совғалари тантанали равишда топширилди.

Низом АВҒОНОВ,
"Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Саёҳат

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56