» » O`QUV YILI yangi binoda boshlandi

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

O`QUV YILI yangi binoda boshlandi

Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти замонавий билим даргоҳларида ёш авлод таълим-тарбиясини юксак даражага кўтариш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш эта олишлари учун имкониятлар яратиб беришни кўзда тутади.Туман халқ таълими бўлимига қарашли 72-умумий ўрта таълим мактаби янги биносининг ўқувчилар ихтиёрига топширилиши юқоридаги фикримиз далилидир.
- 2018 йилги инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати 1 миллиард 615 миллион сўмлик 210 ўринли янги ўқув маскани қурилди. 200 ўринли эски биномиз "Феруза" МЧЖ қурувчилари томонидан капитал таъмирдан чиқарилди. - дейди ўқув даргоҳи директори Дилафрўз Ҳазратқулова. - Бу ўқувчилар, ота-оналар қувончига қувонч қўшиш билан бирга, биз устозлар зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Янги ўқув биносида кимё, биология фанлари учун лаборатория хоналари, фан кабинетлари, қулай ва кенг кутубхона фаолияти ўқувчиларнинг фанларга, мутолаага бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилиши табиий.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу таълим муассасасининг туман миқёсида ўз ўрни, салоҳияти бор. 2017-2018 ўқув йилида "Фан олимпиадалари", "Билимлар беллашуви", турли мавзулардаги маънавий-маърифий кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида мактаб ўқувчиларининг вилоят миқёсида фахрли 2-ўринни эгаллаши нурхонада олиб борилаётган эзгу ишлар ҳосиласидир. Бу борада Барно Гадоева, Фазилат Жўраева, Саида Рустамова, Раъно Амирова, Алишер Норбеков, Бекзод Латипов сингари жонкуяр педагоглар номи алоҳида тилга олинади. Замонавий талаблар асосида қад кўтарган янги мактаб биносида мактаб педагогик жамоаси янгича ғоя, интилиш ва қарашлар билан дарс бошладилар.
Мазкур бинонинг очилиш тантанасида туман ҳокими Б.Саъдуллаев, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлими вакиллари, Торариқ МФЙ фаоллари, нуроний отахону онахонлар иштирок этишди.

Гулжаҳон МАРДОН қизи.

скачать dle 11.3
Калит сўз Таълим

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56