» » IIB XABARLARI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

IIB XABARLARI

Дўстлик маҳалласи Маворауннаҳр кўчасида яшовчи А.Ш. Номозгоҳ маҳалласи Лолазор кўчасида яшовчи М.Б.нинг уйини бир кунга ижарага олади. Калитни қўлга киритган ижарачи шу куниёқ уй ичидаги мебелларни "Хазора" бозорига чиқариб, 600 минг сўмга сотиб ҳодиса жойидан яширинган. А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.***
Буюк Турон маҳалласилик А.А. қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил қилиш билан моддий бойлик орттириш мақсадида яшаш уйининг алоҳида хонасида қиморхона ташкил қилган. "Тозалаш Антитеррор" тадбири давомида қимор ўйинига 4 нафар қуморбознинг тикилган 1935000 сўм, 270 АҚШ доллари миқдорида пуллари ҳамда ўйин карталари ва карта қутилари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.
***
Элбек маҳалласилик Ш.А. келишмовчилик натижасида, қишлоқдоши А.З.нинг бошига кетмоннинг тўқмоқ қисми билан қасддан уриб енгил жароҳат етказган. Ш.А.га нисбатан тегишли жиноят иши қўзғатилди.
***
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи Н.Х. ва Р.О. "Учтепа" МФЙ ҳудудида "Зил-130" русумли юк автомашинасида кетишаётганида 2 нафар номаълум шахс "Нек¬сия" русумли автомашинаси йўлни тўсади. Куч ишлатиб улардаги 97 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманда яшовчи У.С. ва Ч.Р.лар содир этганликлари аниқланди.
***
Искандарилик Х.С. ва Дўстлик маҳалласилик З.М, Д.У.лар билан биргаликда Тинчлик маҳалласида жойлашган "Sayan" номли ошхонага кириб, овқатланишади. Ўзаро келишмай қолишгач, спиртли ичимлик истеъмол қилган Х.С. З.М.нинг қўлидаги сумкасини жами 2 миллион 127 минг сўм, фуқаролик паспорти, набирасини туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларини олиб воқеа жойидан яширинган. Сумкадан ўзига керакли пулларни олиб ҳужжатларни кўчага ташлаб кетган. Х.С.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
***
Баҳор маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Н. ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, нафақахўр, 1951 йилда туғилган О.Т.нинг бошига таёқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган. А.Н. қўлга олинган.
В.АҲМЕДОВ,
туман ИИБ бошлиғи ўринбосари.
скачать dle 11.3
Калит сўз ИИБ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56