» » TARBIYADAGI BO'SHLIQ tufayli bola yo'ldan adashadi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

TARBIYADAGI BO'SHLIQ tufayli bola yo'ldan adashadi

Туман маданият бўлими саройида 21-мактаб ўқувчиларининг ота-оналар йиғилиши "Ҳужрадаги зулмат" видеоролиги намойиши билан бошланди. Сўнг, жамоатчилик вакиллари, йиғилганлар, "Оила-мактаб-маҳалла" кенгашларининг бола тарбиясидаги эътибордан четда қолаётган жиҳатлари хусусида сўз юритишди.- Бугун инсоннинг қалби, кўнгли, онги жанг майдонига айланган, - деди туман ИИБ вакили, майор Л.Ҳамидова. - Бу жараён айниқса, фарзанд тарбиясида сезилади.
Фильмда кўрганимиздек, юртимизда келажак авлод мукаммал камол топиши учун барча шарт-шароитлар яратилаяпти. Натижада Ватан байроғини жаҳонда баланд кўтараётган ёшлар сафи истиқлол йилларида ортиб бораётир. Йилнинг ўтган даврида айнан мактаб ёшдаги болалар томонидан 8 та ҳуқуқбузарлик содир этилгани эса тарбиядаги маълум бир бўш¬лиқ туфайли, десак янгилишмаймиз. "Давомат", "Ўспирин" сингари тадбирлар давомида бир неча бор шу мактаб болалари интернет кафеларда дарс пайти ўтиришгани аниқланди. Афсуски, айрим ота-оналар дарс¬га кетган фарзандининг маълум бир вақтини буткул мактаб маъмуриятига ташлаб қўяпти. У ўқишга бордими? Қайси фандан қандай дарс ўтилди? Бу каби саволларга ўқитувчи билан аниқлик киритиш тугул, ўз фарзандидан ҳам сўрашни унутганлар бор. Яна баъзи ҳою-ҳавасмандлар қизларини эрта турмушга бериш ҳоллари ҳам учрамоқда.
32, 84-мактабларнинг 11-синф¬га ўтган қизларини турмушга берган ота-оналар бунга мисол. Албатта, бу фотиҳа тўйидан маҳалла фаоллари, қуни-қўшнилар хабардор бўлишган. Лекин ҳамма "жим" Мана шу эмасми, тарбиядаги бўшлиқлардан бири?
О.Назаров, туман бош имом-хатиби: - Юртимизда илм истаган ёшларга барча имкониятлар эшиги очиқ. Шу туфайли ҳар куни фарзанди муваффақиятидан қу¬вонган ота-оналарга дуч келамиз. Шу йил тумандан 2 мингга яқин ёшларимиз республикадаги турли олийгоҳларга тест синовларидан ўтишди. Ваҳоланки, 27 йил муқаддам фарзанди илм олишини истаган ота-она озмунча азият чекканми? Ҳозиргина филъмда гувоҳи бўлганимиздек, шахмат-шашка, спорт, санъат, фан йўналишларида нуфузли мукофотларни қўлга киритган ёшлар туманимизда ҳам кўп. Поклик бор жойда илм бўлади. Нопок йўл онгни чал¬ғитади, кўнгилни зулматга бошлайди. 11 йиллик таълимдан кечиб ҳужрадаги зулматга фарзандини бошлаган ота-онанинг қалби сўқир. Видеотасвирдаги аянчли бу ҳолатлар барчани огоҳ этиши керак.
Ёшлар иттфоқи туман кенгаши раиси В.Жўрақулов, "Маънавият ва маърифат" маркази туман бўлимидан Ф.Яхшиев, халқ таълими бўлимидан Т.Шодмоновлар ҳам таълим-тарбиядаги муаммолар, бу борада жамоатчилик, ота-онанинг масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Таъкидларга кўра, айни пайтда 500 нафарга яқин ота-она фарзандларини бува-бувиси, яқинларига қолдириб, хорижда ишлашга кетган. 1500 нафардан ортиқ боланинг отаси ёки онаси чет элда "пул" топаяптию ўз зурриёдининг келажагини ўзгаларга ишонишган.
- Назоратсиз бола, деган ибора бежизга пайдо бўлмади, - деди ота-оналардан бири. - Қўлида қимматбаҳо телефон, чўнтагида пул тўла бола кекса "тарбиячи" (бобо-бувиси)ни гапини олмаслиги тайин. Энг ёмони, "Тўқликка-шўхлик" қиладиганлар бошқаларни ҳам ортидан эргаштиради. Шунинг учун уйидагилар фарзанди ким билан дўст эканини билишса, тарбияда адашмайди.
Йиғилишда дарсликлар билан боғлиқ масалалар, тўгараклар фаолиятини жонлантириш, янги ўқув йили жараёнида давоматга эътибор, ота-оналарининг фарзанд тарбиясидаги масъулияти хусусида ҳам қатнашчилар фикрлари тингланди.
"Ҳужрадаги зулмат" видеотасмаси тумандаги барча умумтаълим мактабларида ҳафта давомида намойиш этилди. Тарбия ва ундаги бўшлиқлар мавзуси қамралган фильмдан келиб чиқадиган хулосалар ота-оналар иштирокида муҳокама этилди.

Бахтиёр ШУКУРОВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56