» » DARDNI ARITISH MUMKIN oldini olish esa muhim

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / СПОРТ

DARDNI ARITISH MUMKIN oldini olish esa muhim

Соғлом турмуш тарзи инсоннинг маънавий ва жисмоний жиҳатдан камолотини юксак даражага кўтаради. Унинг эзгу ниятлари рўёбида "енгилмас куч" вазифасини бажаради.Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш мақсадида 7-8 сентябрь кунлари Жума шаҳри марказидаги "Ёшлар боғи"да туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси томонидан "Саломатликни тар¬ғиб қилиш кунлари" ўтказилди.
- Аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш - энг муҳим масала, - дейди поликлиника бош врачи Комил Аллаёров. - Инсоннинг соғлом, узоқ умр кўришида тиббий кўрик, соғлом турмуш тарзи тамо¬йиллари асосларида жисмоний ҳаракат ва фаоллик, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, зарарли одатлардан воз кечиш, тиббий маданиятини янада ошириш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бугунги тадбиримизда турли касалликлар бўйича мутахассислар билан биргаликда, УУТ, ЭКГ, УЗИ аппаратлари, лаборатория текширувларини ўтказиш учун тегишли жиҳозлар олиб келинган.
Тадбир давомида малакали шифокорлар кўригидан ўтиб, тегишли тавсия олаётган тумандошларимиз билан суҳбатлашдик.
- Ҳозиргина УЗИ аппаратига тушдим. Буйрак соҳамда шамоллаш кечаётган экан. Малакали врач Ойбек Раҳматуллаев соғлигимни тиклашга ёрдам берадиган керакли муолажаларни тавсия қилди, - деди Катта Найман маҳалласилик Гулнора Баҳронова. - Синглим эса қандли диабет касаллиги юзасидан шифокор маслаҳатини олмоқчи.
- Айни пайтда аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган касалликлардан бири қандли диабетдир, - дея тадбирда ўз мулоҳазаларини билдиришди эндокринолог-врачлар Гавҳар Равитова ҳамда Маҳфират Умаровалар. - Унинг олдини олишнинг энг муҳим томони бу аҳоли ўртасида тарғибот ишларини етарлича олиб боришдир. Токи, инсоннинг ўзи тўғри овқатланиш, соғ¬лом турмуш тарзига амал қилмас экан, бу борада кўзда тутилган муваффақиятга эришиш қийин. Тадбирда мурожаат қилаётган кишиларга 20 дақиқа давомида қондаги қанд миқдорини, танада вазн танқислигини аниқлаб, тегишли муолажаларни тавсия қилаяпмиз.
Соғлом турмуш тарзи тарғиботи доимий зарурат эканлигини қуйидаги рақамлардан ҳам илғаш мумкин. 2018 йил 6 ойи давомида сут бези раки бўйича 20 нафар бемор аёллар рўйхатга олинган, яъни, ўтган йилгига нисбатан кўпайган. Сил касаллиги бўйича умумий 277 нафар киши рўйхатда туради. Ушбу йилнинг 6 ойи давомида 105 нафар бемор аниқланган. 28 нафар кишида ОИВ аломати аниқланган. Демак, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кенг кўламда давом эттириш зарур. "Саломатликни тар¬ғиб қилиш кунлари" тадбирида доривор гиёҳлар (фиточойлар) дан ўринли фойдаланиш, тиббий дори-дармонларнинг аҳамияти тўғрисида аҳолига тушунчалар берилди. Юрак қон-томир, нафас олиш, асаб, овқат ҳазм қилиш, буйрак ва сийдик чиқариш йўли, кўз, лор, хирургик ва бошқа касалликлар юзасидан мурожаат қилган кишиларга амбулатор ва стационар даволаниш учун кўрсатмалар берилди. Муҳими, фуқаролар шифокор ҳузурида навбат кутиб эмас, эмин-эркин мулоқот қилишди. Мутахассис врачлар ҳар бир мурожаат қилувчига бажону дил маслаҳат ва тавсиялар беришди. Дардни аритишнигина эмас, олдини олиш борасида бу каби тадбирлар муҳимлигига амин бўлганлар сафи икки кун давомида кўпайди.
Икки кунлик тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

скачать dle 11.3
Калит сўз Аҳоли соғлиги

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56