» » "SPARK" KIMGA NASIB ETADI?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"SPARK" KIMGA NASIB ETADI?

    Аввал хабар қилганимиздек, "Ташаббус-2018" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Президент соврини учун беллашувларга йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилган 80 га яқин ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар қатнашди.
   Савдо саноат палатаси туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жума "Ёшлар боғи"да "Ташаббус-2018" иштирокчилари ўзларининг маҳсулотлари, технологиялари ва ўз соҳасидаги ютуқлари кўргазмасини намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъати 5 та асосий ҳамда 3 та қўшимча номинациялар бўйича ғолибларни аниқлашди. Унга кўра:
   1. Саноат соҳасида - "Йилнинг энг яхши тадбиркори" деб, 1-ўринга "Maroqand kabel invest", 2-ўринга "Evroasia feed PRO Samarqand", 3-ўринга "Pastdarg'om tikuvchi" корхоналари сазавор бўлишди.
   2. Хизмат кўрсатиш соҳасида - "Йилнинг энг яхши тадбиркори" деб, 1-ўрин "Umidjon farm", 2-ўрин "Boymurodova dilxo'sh", 3-ўрин "Eshonqulov Elbek".
    3. "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" - 1-ўрин "Nafas Ko'chimov Anvar asаli", 2-ўрин "Saydullaev Sardor", 3-ўрин "Suxrobjon xizmatlari" корхоналари.
   4. "Йилнинг энг яхши фермери" - 1-ўрин "Dilafro'z", 2-ўрин "Xudoyorxon paxta g'alla dalasi", 3-ўрин "Saidmurod chorvasi" фермер хўжаликлари.
    5. "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" - 1-ўринни Турғун Тошбеков, 2-ўринни Наргиза Шукурова, 3-ўринни Искандар Номозовлар қўлга киритди.
Қўшимча номинациялар бўйича эса, "Beka Charos", "Samtemiryo'lta'mir", "Farid Ismoil baraka" корхоналари ғолиб бўлишди.
1-ўринга телевизор ҳамда вилоят босқичига йўлланма, 2, 3-ўринга қимматбаҳо совға ва дипломлар берилди.
      - Кўрик-танловда корхонамиз фаолияти юқори баҳоланганидан жамоамиз билан хурсандмиз, - деди "Maroqand kabel invest" МЧЖ раҳбари Ўлмас Аблаяров. - Давлатимизнинг экспорт ва импорт, божхона ва солиқ имтиёзлари, ишбилармону тадбиркорларга соҳасини ривожлантиришга, иш ўрни яратишига янада қулайлик яратади. Корхонамиз ҳам ишлаб чиқаришнинг 30 фоизини экспорт қилади. Ҳозирда 70 минг долларлик кабелни Тожикистонга экспорт қилаяпмиз. 80 нафар ишчимиз бор. Бу кўрсаткич яқин кунларда янада ошади. "Ташаббус-2018"га келадиган бўлсак, албатта, Президент совринини туманга олиб келишга ҳаракат қиламиз.

Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ташуббус

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56