» » 37 MILLIARD SO'M TERIM MAVSUMIGA AJRATILADI

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

37 MILLIARD SO'M TERIM MAVSUMIGA AJRATILADI

    Шу йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида "Пахта-2018" мавсуми бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида тўхталган эди. Унда 1-босқичда 1 килограмм қўлда терилган пахта учун 650 сўм, 2-бос¬қичда 850 сўм, 3-босқичда 1000 сўмдан тўлаш белгиланди.
    Шу муносабат билан 6 сентябрда туман ҳокимлигида тегишли мутасаддилар иштирокида мавсумни ўтказиш билан боғлиқ аниқ режа ва тайёргарликлар юзасидан кенгашиб олинди. Унда вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи, туман ҳокими, ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда профилактика инспекторлари қатнашишди.
     Тумандаги мавжуд пахтани тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 37 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Мавсум давомида теримчилар даромад қилишлари учун бу катта имконият. Бир кунда ўртача 70 килограмм пахта терган киши 45 500 сўм даромад қилади. Бир ойда эса ўртача 1 365 000 сўм дегани. Шунингдек, йиғилишда вояга етмаган ёшларни пахта теримига жалб қилиш мумкин эмаслиги таъкидланди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиш лозимлиги айтиб ўтилди.
    Туманда 18722 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, режага асосан 44720 тонна "оқ олтин" хирмони яратилиши лозим. Маҳаллалар кесимида 300 дан ортиқ отрядлар шакллантирилган. Ҳар бир отряд 100 нафардан меҳнатга лаёқатли фуқароларни пахта теримига жалб этиш кўзда тутилди. Уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар бир отряд раҳбарига 2 миллион сўм берилиши айтилди. 4 та секторда пахта штаби ташкил этилиб, сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида йиғим-терим бошланади.
Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Пахта нархи

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56