» » ERK QUYOSHI MANGU YURTIM!

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ERK QUYOSHI MANGU YURTIM!

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари бир дўстим хорижга ишлаш учун оиласи билан кетди. Икки-уч йил чамаси хорижда ишлаб қайтган кунларидан бирида учрашиб қолдик. Чет давлатда кўрган-кечирганлари, яшаш тарзи тўғрисида тўлиб-тошиб гапирди. - Цивилизацияни ўша ерда кўрдим. Ҳамма нарса муҳайё. Қишин-ёзин музлаткичларда мева-чевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари лиқ тўла туради. Яқинда яна кетаман.
- Бу суҳбатга анча бўлди. Орадан йиллар ўтиб, уйига қайтибди. Ташқарида бегона бир киши сўраётганини уйдагилар айтишди. Дарвоза ортида ўриклар болга эниб, пишган маҳал. Ташқарига чиқсам, ҳалиги киши ерга тушган ўрикларни бир-бир "пуф"лаб, еяпти. Мени кўриб, қаршимга одимлади. Қўлидаги ўрикларни ташлаш хаёлига ҳам келмайди. Кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, мевани ювиб бермоқчи бўлдим.
- Йўқ, йўқ, шу ҳолича еявераман, - деб эътироз билдирди.
- Нима бало, Америкада ўрик йўқми? - эски суҳбатни эслаб киноя қилдим.
- Ҳамма нарса бор, лекин ўзимизнинг ўрикка етишга йўл бўлсин! Пештахталардаги минг бир хил сара мевалар ҳам таъми тўкилиб ётган мана шу ўрикнинг олдидан ўтаверсин. Анча йил ишладим. Фарзандларим ўша томонларда уйли-жойли бўлишди, лекин йўқотганим кўп. Болалар меҳнатга бўйни ёр бермай ўсишди. Чунки, у томонларда ишласанг ҳамма нарса муҳайё. Болаларга эса оддий уй ишини ҳам буюролмайсан. Болани тергасанг, ёки бирор юмушга жалб қилсанг балога қоласан. "Эксплуатация қилаяпти" деб жар солишади. Энди билсам, фарзанд-ларнинг тарбиячиси асли маҳалла экан. Айрим ёшлар ножўя хатти-ҳаракат қилишса, кекса одам бегона бўлса ҳам, дашном бераркан бу ерда. У томонларда ҳеч ким билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бир бой кишиникида ишладик. Ҳашаматли бинонинг бир четидаги товуқ катакка ўхшаш жойда кекса чол яшарди. Билсам, ўша чол хонадон эгасининг отаси экан. Қиш кунларининг бирида тўрт-беш кун чол ташқарига чиқмади. Ўзбекчиликда, хабар олгани кирсам, жон таслим қилганига анча бўлган экан. Меҳр-оқибат халқимизнинг ўлмас қадрияти эканини ўша ерда тушундим. Юртимиз Яратганнинг марҳамати ёғилган гўша. Бу гал келганимда улкан ўзгаришларни кўриб, оғзим очилиб қолди. Ҳатто қишлоғимиздаги уйларни адаштириб қўйибман. Қўш қаватли ҳашаматли уйлар қад кўтарибди. Мактаблар қурилибди. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаяпти. Қисқа вақтда тарихга муҳрланадиган ишлар амалга оширилган. Хорижда дардга чалиндим. Врачлар қандайдир суюқлик ичиб туришимни маслаҳат беришди. Ўша суюқлик ёзилган рецепт қоғозини юртга қайтгач дорихоначига кўрсатсам, кулди. "Қишлоқдан экансиз, ўрик шарбати-ку бу. Ҳамманинг ҳовлисида ўрик бор. Дўхтирлар сизга ўрик шарбатини тавсия қилишибди", деди. Ҳайратга тушдим. Қанча маблағ эвазига чет элда даволанибман-у, оёғимиз остидаги малҳамни билмабман. Бу ўрик минг бир дардга даво экан. Юртимизда ўсган ҳар бир гиёҳ, ўсимликнинг ўз хусусиятлари бор, билсанг. "Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмас", дейишади. Ватан қадрини билдим...
Гулжаҳон МАРДОН қизи.


скачать dle 11.3
Калит сўз Мустақиллик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56