» » HAR QARICHI QADRLI TUPROQ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HAR QARICHI QADRLI TUPROQ

Ҳа, Ватан… Бу муқаддас ва азиз номни эшитганда, ҳаяжонга тушмаган, севинчдан қалқимаган юрак бўлмаса керак. Зеро, она алласида, келинчакнинг саломида Ватан. Отанинг фарзанди учун тиклаётган пойдеворида Ватан... Каломларда, ташбеҳларда Ватан... Илк бор дунё юзини кўрган мурғаккина жон - чақалоқнинг "инга"сида Ватан. Яшаётган остонамиз Ватан. Атрофга назар ташлаймиз. Юртдошларимизнинг онгу тафаккурида истиқлолнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик сезилади. Ҳар бир гўзар, маҳалла, кўча-куйда улуғ тантана шукуҳи. Шодиёна дамлар олдидан қишлоқларни, ҳар бир хонадонни обод қилишга киришилган. Кимдир халққа хизмат қилиш учун маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қураяпти. Биров кичик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ишга туширган. Деҳқон далада энг улуғ, энг азиз айёмга атаб ҳосил етиштириш пайида. Ватанни севган, унинг ҳар бир қарич тупроғини қадрлаган юрак эзгу мақсад билан савоб ишларга бош қўшаяпти. Бу эзгу амаллар замирида битта мақсад - Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат, эрк қуёшининг мангу сўлмаслиги йўлида шижоат билан меҳнат қилиш иштиёқи мужассам. Бахтли диёрнинг омадли, бахтиёр ёш авлоди намунали ўқиши, иқтидори, салоҳияти билан қутлуғ байрамни кутиб олиш ишқи билан ёнаяпти.
Зеро, "Ватан ягонадир, Ватан биттадир". Ушбу обод ва озод диёрда эзгулик қуёшини юракларга жо этганча кириб келаётган Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ш.БАХРАМОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56