» » "YOSHLAR MARKAZI" asl tarbiya maskaniga aylangan

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

"YOSHLAR MARKAZI" asl tarbiya maskaniga aylangan

Жума шаҳридаги "Ёшлар маркази" ёшларнинг ҳар томонлама салоҳиятини юксалтирадиган тарбия масканига айланганини бу ерга ташриф буюрган инсон яна бир бор англайди. Айниқса, ёш авлоднинг турли йўналишдаги тўгаракларда устозлари раҳбарлигида олаётган билим ва кўникмалари, ўрганаётган ҳунарлари дилни қувонтиради.- "Тўқиш" тўгарагига етакчилик қиламан, - дейди Диёра Умарова. - Ҳозирда 15 нафар бу соҳага қизиққан қизларга тўқиш билан бирга, тикиш-бичиш сирларини ўргатаяпман. Қиз боланинг моҳир тикувчи ёхуд тўқувчи бўлиши ҳам оқила хонадон соҳибаси, рўзғорининг тадбиркор бекаси бўлишида асқотади.
"Илимли хор бўлмас", дейишади доно халқимиз. Марказда айни таътил пайтида туманимиз ёшларининг турли тўгараклардаги машғулотларда намунали иштирок этиб, касб-ҳунар билан бирга, хорижий тилларни, шунингдек, спорт турлари бўйича ўз билимларини ошираётир. Зеро, омадга қадам юракдаги интилиш ва иштиёқдан бошланишини марказдаги ёшлар билан суҳбатим жараёнида ҳис этдим.

Диёра ОРТИҚОВА.

скачать dle 11.3
Калит сўз Ёшлар маркази

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56