» » USTOZ UGITLARI QANOT

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

USTOZ UGITLARI QANOT

Спортнинг турли йўналишлари бўйича муваффақият қозониб, жаҳон спорт майдонларида мамлакатимиз байроғини фахр билан кўкка кўтараётган ёш спортчиларимиз сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Улар орасида пастдарғомлик ёшларнинг ҳам борлиги юрагимизда ғурур ҳиссини оширади, албатта. Шерзод Муродуллаев 17 ёшда. Курашнинг таэквандо тури сабоқларини устози Ибодулла Бўроновдан ўрганиб келмоқда.
- Шерзоддаги ўзига ишонч, қатъият, довюраклик хислатлари уни кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлишга ундайди, - дейди устози. - Машғулотлар жараёнида ғолиблик "нашидаси"ни "ҳазм" эта олиш, камтарлик ва масъулият сирлари, мағлублик инсондаги ишончни қайта тарбиялаш "мактаби" эканлигини тинимсиз уқтириб бораман. Шу боисми, бу йигит бир неча маротаба халқаро турнирларда ғолиб бўлди. 4 йилдан буён курашнинг бу тури сир-асрорларини намунали ўзлаштириб келаяпти. 2016 йилда Сочида ўтказилган беллашувда фахрли биринчи, Наманганда республика миқёсида ташкил этилган мусобақада иккинчи ўрин соҳиби бўлди.
Яқинда Бухоро шаҳрида 18-39 ёшлилар ўртасида ўтказилган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия давлатлари ёш спортчилари иштирок этган халқаро турнирда Шерзод Муродуллаев 75 килограммлик вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль ҳамда биринчи даражали диплом билан тақдирланди.
- Мусобақалардаги иштироким ўз устимда янада кўпроқ ишлашим лозимлигини англатди, - дейди ёш таэквандочи. - ғолиблик инсон юрагига ғурур бахш этиш билан бирга, ўз хато-камчиликларини ҳам англатар экан. Устозим ўгитларига амал қилган ҳолда, жисман ва маънан келгусидаги мусобақаларга тайёргарлик кўраяпман. "Мардлар майдони"га чинакам спортчи кириши лозим экан.

Гулжаҳон МАРДОН қизи.
скачать dle 11.3
Калит сўз Спорт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56