» » MUTOLAA MASHG`ULOTIM

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

MUTOLAA MASHG`ULOTIM

Ота-онам умрини эл соғлиги учун бахш этишиб келишаяпти. Шу боисми, оилавий кутубхонамиз жавонининг асосий қисмини тиббиётга оид китоблар ташкил этади. Мен ҳам бу соҳага оид адабиётларни берилиб ўқийман. Бу эса менинг тиббий маданиятимни, билимимни оширишга ёрдам бераяпти. Тиббиётга оид баъзи терминлар изоҳи борасида ота-онам берган саволларга тўғри жавоб бера олаяпман. Яқинда уйимиздагилар билан маслаҳатлашиб, китоб жавонимизни турли назмий ва насрий асарлар билан ҳам бойитиб боришни режалаштирган эдик. Отажоним туғилган кунимга таниқли адиб Чингиз Айтматовнинг "Қизил олма", "Оқ ёмғир", "Оқ кема", "Ўтар қуш ноласи" асарларини совға қилди. Мен жаҳон адабиётининг бу нодир дурдоналарини мутолаа қилиш баробарида бадиий адабиётга қизиқишим янада ортиб бораётганини ҳис этдим. Эндиликда эса мутолаа асосий машғулотимга айланди. Ўртоқларимга ҳам бадиий китоблар билан ошно бўлишларини тавсия қилдим.Меҳриноз ЭРКАЕВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Китобхонлик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56