» » MAKTABIMIZ SPORTCHILARI

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ / СПОРТ

MAKTABIMIZ SPORTCHILARI

Мактабимизнинг 10 дан ортиқ спорт секцияларида тажрибали устоз ва мураббийлар ёш спортчиларга керакли билим, кўникма ва йўналишларни беришаяпти. Бу эзгу ҳатти-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, ўқувчиларимиз туман, вилоят, республика миқёсидаги турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишиб, фахрли ўринларни эгаллашаётир. Яқинда "Ёз - 2018" туман мусобақасида миллий кураш бўйича 46 килограмм вазн тоифасида фахрли биринчи, 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ташкил этилган кураш мусобақасида ҳам ғолибликни қўлга киритган ўқувчимиз Нигина Хайруллаева, 2006-2007 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган миллий кураш мусобақасида биринчи ўрин соҳиби бўлган Маҳмаюсуф Саидовларни бугун кўпчилик ёш курашчи сифатида эътироф этмоқда. Шунингдек, Нилуфар Қосимова, Фарида Хайруллаева каби спортда эндигина "бўй" кўрсатиб келаётган ўқувчиларимиз муваффақиятларида етук мураббий Лайло Аҳмедованинг меҳнатлари бисёр.
Назрулла ЛАТИПОВ,
19-мактаб ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56