» » TARBIYANING ASOSIY BO'G'INI

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

TARBIYANING ASOSIY BO'G'INI

Туманда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, муассасалар тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда туманда 59 та давлат мактабгача таълим муассасаларида 5500 нафар болалар қамраб олинган. Бундан ташкари, туманда 3 та нодавлат МТМ мавжуд бўлиб, уларда 115 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда.
Ушбу нодавлат МТМлар тумандаги Қаршиобод маҳалласида жойлашган "ўунча", Янгибоддаги "Гулноза Мехри", "Равот" махалласида жойлашган "AMIRA GOLDEN" мактабгача таълим муассасалари сафини ошириш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани келгусида ўз самарасини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида таълим-тарбия ишлари самарадорлигини оширишда давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида узлуксиз ва босқичма-босқичлиги таъминланмокда.
Тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида таълим сифати ошириш соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, ишлари ўрганилиб чиқилди ва сессияда муҳокама қилиб борилди. Хато - камчиликларга йўл қўйган мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилди.
Мактабгача таълим муассасалари қошида кичик кутубхоналар ва бурчаклар ташкил этилган. Болалар иштирокида шеърхонлик, адабий-бадиий кечалар ташкил этилиб борилмоқда.
Болаларни соғлом, ақлан ва жисмонан етук қилиб мактаб таълимига сифатли тайёрлашда тўгараклар фаолиятининг аҳамияти беқиёс. Қизларни шарқ оилаларига муносиб қилиб тарбиялаш мақсадида "Зумрадойлар давраси" номли тўгараклар барча таълим муассасаларида ишлаб турибди. Болажонларга хорижий тилларни ўргатиш мақсадида инглиз тили, жисмонан камол топтириш учун "Таэквандо" ва "Гимнастика" тўгараклари мунтазам равишда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Республика миқёсида ўтказилган "Кичкинтойлар-ширинтойлар" оммавий спорт мусобақасида тумандаги 4-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритишди.
Тумандаги 5, 15, 16, 30, 58-мактабгача таълим муассасалари реконструкция, 11, 19-мактабгача таълим муассасалари мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.
2018 йилда "Обод қиш¬лоқ" Давлат Дастури доирасида "Пахтакор" махалласида жойлашган 57-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилди. "Қўшқудуқ" махалласида 80 ўринли боғча янгидан қурилмоқда. Айни пайтда бошқа муассасаларни барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун ва бу борадаги масалаларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган. Ишчи гуруҳлар томонидан боғчаларининг ҳо¬лати ўрганилиб, таклифлар тайёрланаяпти.
Мактабгача таълим муассасаларини ўз соҳасининг билимдони, етук кадрлар билан тўлдириш бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.Тумандаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларида ҳозирги вақтда 1215 нафар ишчи ходим фаолият юритиб келмоқда. Ходимларнинг 492 нафари педагоглар. Улардан 440 нафари тарбиячи, 24 нафари жисмоний тарбия йўриқчиси, 21 нафари мусиқа рахбари, 5 нафари психолог, 2 нафари методистлардир.
Фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти барчага маълум. Шунинг учун ҳам бу тизим олдига жуда катта вазифалар қўйилган. Демак, 2018-2019 ўқув йилида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришни ва сифат самарадорлигини таъминлаш бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Х.НИЯЗҚУЛОВА,
туман мактабгача таълим бўлими мудири.

скачать dle 11.3
Калит сўз МТМ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56