» » ОЛТИ ҚАҲРАМОНДАГИ ЯНГИ “ҚАҲРАМОН”ЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

ОЛТИ ҚАҲРАМОНДАГИ ЯНГИ “ҚАҲРАМОН”ЛАР

     Кеча Паст Дарғом туманидаги Олти Қаҳрамон маҳалласидан бир аёл киши йиғлаб телефон қилди. Жуда хунук ва ачинарли ҳолат ҳақида айтиб берди.
     Хуллас, икки ой олдин ана шу маҳалладаги бир қатор муаммоларни газетага бергандик. Ўша куни бизга интервью берган аёллардан бири туман ҳокимига ҳам бу муаммолар ҳақида шикоят қилибди. Муаммо ҳал этилмади, шунчаки қолиб кетди. Аммо шикоят эгаси “шунчаки қолиб кетмаган” кўринади. Хуллас, кеча шу маҳаллада яшовчи М.Мелиевани маҳалла биносига чақиртириб, ҳудуд профилактика инспектори, маҳалла раиси ва “домком” шикоят ёзганига пушаймон қилдирибди. Муаммо қолиб, аёлнинг шахсий ҳаёти муҳокама қилинган. Мурожаат қилган аёл номидан профилактика инспекторининг ўзи тушунтириш хати ёзиб, аёлга қўл қўйдириб олган. Маҳалла раиси ва “домком” жуда қўпол муносабатда бўлиб, изза қилган.
     Бу мурожаат эгасининг телефонда айтган гаплари. Буни шу ҳолича эълон қилиб бўлмасди аслида. Шу сабабдан аввал туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисига қўнғироқ қилиб мана шу манзилдаги аёл ёзган мурожаати учун қўпол гап сўзлар эшитгани, унга босим ўтказилгани ҳақда гаплашдик. Аёлнинг руҳий ҳолати айни вақтда ўта ёмонлигидан хавотир олаётганимизни билдирдик. Ҳоким ўринбосари бу масаланинг тезда жиддий ўрганишини айтгач, енгил тортдик. Афсуски ё вақти бўлмаган, ё эсидан чиқиб кетган (афтидан, бизнинг “женсовет”лар Худо кўрсатмасин, қачон бирор аёл ўзини осса ё бошқа фожиа юз берса ҳаракатга тушади). Худди шу вақтда туман ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари бўйича масъул ходимига телефон қилиб вазиятни тушунтирдик. Шу куннинг ўзида ўрганиб, натижасини айтишини билдиргач, хурсанд бўлдик. Минг афсус, соддалик қилган эканмиз... Айтганча, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига ҳам вазиятни тушунтиргандик. Ҳозирча акс-садо йўқ.
    Бизни ташвишга солган нарса шуки, илгари Паст Дарғомда муаммолар бўйича шикоятлар, газетага чиққан материаллар аксарият ҳолларда шунчаки “чўкиб” кетарди. Энди эса мурожаат эгасига босим ўтказиладиган бўпти. Ҳатто энди раҳбарлардан нажот сўраб ёзадиганларга маҳалла ходимлари “тарбиясиз” деган тамға ҳам босишаркан. Бугун соат 17:00 гача кечаги ташкилотлар масъуллари “масалани ўргандик, аёл (ёки ходимларимиз) сал қизишибди, ҳозир ҳаммаси жойида” деган гап кутдик. Афсуски, ундай бўлмади. Наҳотки аёлнинг гаплари рост, наҳотки ҳаммаси жойда эмас!
Манба: www.zarnews.uz
скачать dle 11.3
Калит сўз Пастдарғом

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56