» » TA'LIM SIFATI ko'nikma va malakaga bog'liq

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

TA'LIM SIFATI ko'nikma va malakaga bog'liq

  Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
    Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сифати учун педагог уч тамойил-адолат, сифат, шаффофликни фаолиятида асосий мезон сифатида кўрсатсагина кўзланган мақсадга эришолади.
   Жумладан, туманда 124 та умумтаълим мактаби, 1 та "Баркамол авлод" болалар маркази фаолият кўрсатмоқда. Ўтган ўқув йилида мавжуд умумтаълим мактабларида жами 4885 нафар педагог ходимлар 57160 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия берди. Ушбу педагог ходимларнинг 3603 нафари олий, 1282 нафари ўрта-махсус маълумотли. Уларнинг 160 нафари олий, 801 нафари биринчи, 1439 нафари иккинчи ҳамда 2485 нафари мутахассис тоифасига эга.
    2018-2019 ўқув йилида бўлим тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 64001 нафар 1, 11-синф ўқувчилари таълим олиши кутилмоқда. Мавжуд мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 6 та мактабда қўшимча бинолар ва бир қатор таъмирга муҳтож мактабларда 2018 йилги инвестиция дастури ҳамда "Обод қишлоқ" дастурига мувофиқ мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан; 51-мактабда 210 ўринли қўшимча бино мавжуд, 320 ўринли ўқув биноси таъмирланмоқда. 48-мактабда 180 ўринли, 61-мактабда 300 ўринли, 72-мактабда 210 ўринли, 24-мактабда 420 ўринли қўшимча бино қурилиши, 14 ва 41-мактабларда мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида турибди.
     Булардан ташқари 7, 15, 17, 19, 26, 51, 54, 64-умумий ўрта таълим мактабларида 12х24 ҳажмдаги спорт заллари бунёд этилмоқда.
Ушбу таълим муассасалардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари 24 миллиард 997 миллион сўмни ташкил этади.
   Соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан 16 та (2, 4, 5, 7, 10, 21, 40, 44, 45, 46, 49, 58, 61, 79, 99, 123 ) умумтаълим мактабларида 3223 та ўқувчи столига, 110 та синф доскасига эхтиёж мавжуд.
    2018-2019 ўқув йилидан 11 йиллик умумий ўрта таълимга тўлиқ ўтилиши муносабати билан қамраш коэффициентидан ошиб кетиши кутилаётган умумтаълим мактаби ўқувчиларини яқин атрофдаги бўшаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига жойлаштириш чораларини кўриш, 10, 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш ишларини сифатли ташкил этиш бўйича умумтаълим мактабларини ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига бириктириш, педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни олий таълим муассасалари битирувчилари ва ўрта масус, касб-ҳунар таълими тизимидан бўшайдиган ўқитувчилар ҳисобидан қоплаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур вазифаларни намуна сифатида тарғиб қилиш мақсадида 4 та умумтаълим мактабида барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида амалий ўқув семинари ўтказилди.
     2018 йил январь ойида туман молия бўлими томонидан тасарруфдаги мактабларни таъмир ишларига бюджет сметасидан 295500,0 минг сўм ажратилди.
     Бу маблағ барча таълим муассасалари бино ва иншоотларини янги ўқув йилига тайёрлашдаги таъмир ишларига етарли эмас.
   Мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари ўртасида соғлом рақобат, муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, билимларини намоён этишларига имконият яратиш учун 10 февралда иқтидорли ўқувчилар инновацион олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. Мазкур олипиаданинг вилоят босқичида математика фанидан 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Д.Деҳқонов, 8-синф ўқувчиси ў.Шерқулов, тарих фанидан 1-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси О.Худойшукуров, кимё фанидан 21-мактабнинг 10-синф ўқувчиси У.Муҳаммадиев фахрли биринчи ўринларни эгаллаб, республика босқичида иштирок этишди.
    28-ИДУМИ "Билимлар беллашуви"нинг туман босқичида 14 фан бўйича ўқувчилар ўртача 83 балл билан туманда 1-ўринни, 1-ИДУМИ ўқувчилари эса 76.3 балл билан 2-ўринни эгаллаган.
    Беллашувнинг вилоят босқичини таҳлил этадиган бўлсак, тумандан қатнашган аксарият ўқувчиларимиз юқори балл натижаларга эга бўлиб, туман жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
    Фан олимпиадасининг вилоят бос-қичида 1-ўринни қўлга киритган 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Далир Деҳ-қонов ҳамда 8-мактаб 10-синф ўқувчиси Рузанна Хаироваларга туман халқ таълими бўлимининг махсус совғаси «Noutbook» билан тақдирланди.
   2018 йилнинг апрель ойида Халқ таълими вазири хамда ЮНИСЕФ томонидан ўтказилган кўрик-танловда 28-ИДУМИ ўқитувчиси Шоҳида Асадова ҳамда 10-синф ўқувчиси Нилуфар Алиқулова фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
    Ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ҳар йили "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" республика кўрик-танлови ўтказилади.Танловнинг туман босқичида, тарих фанидан 123-мактаб, рус тили ва адабиёти фанидан 39, она тили фанидан 4, биология фанидан 47, физика фанидан 68, математика фанидан 70, информатика фанидан 8, инглиз тили фанидан 28-ИДУМИ, немис тили фанидан 2-мактаб ўқитувчилари биринчи ўринни эгаллади. Вилоят босқичида эса инглиз тилидан Фаррух Рустамов фахр-ли 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичида фаол иштирок этди. Биология фанидан 47-мактаб ўқитувчиси Воҳидбой Рўзиқулов фахрли 2-ўринни эгаллади.
   Тарбия бобида ишониб суянадиган асосий омилларидан бири китобдир. Хўш, бу бебаҳо манбадан қандай фойдаланяпмиз?
    2018-2019 ўқув йили учун жами 796954 дона, жумладан, таълим ўзбек, рус ва тожик тилларида 1, 4, 6, 7-синф дарсликлари тўлиқ тўпламда ва 2, 4, 6-синфларга чет тили дарсликлари, 2, 3, 4-синфларга жами 19 554 дона иш дафтарлари, 6-синф ўқитувчилари учун жами 1 154 дона методик қўлланмалар (мультимедиа иловали) ва ўқув-методик қўлланмалар умумтаълим мактабларига етказилди.
    Туманда 1 та марказлашган ҳамда 12 та умумтаълим мактабларида ахборот-ресурс марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу ахборот-ресурс марказининг ҳозирги кунгача бўлган китоб фонди 10357 донани ташкил этади. Марказ йил давомида ўртача 4850 нафар фойдаланувчиларга хизмат қилади. Мактаб ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди эса 37076 дона ташкил этади ва бу марказлар ўртача йил давомида 8901 нафар фойдаланувчиларга эга. Биргина жорий йилнинг апрель ойида бўлим тасарруфидаги барча мактабларда ташкил этилган тадбирлар натижасида ҳомийлар ва ота-оналар томонидан 10238 донадан ортиқроқ бадиий адабиётлар тақдим этилди.
     
     28-ИДУМИ, 29, 36, 45, 53, 61, 75, 1-ИДУМИ, 87, 92, 104-умумтаълим мактабларида ташкил қилинган ахборот-ресурс марказининг ҳеч бирида интернет тармоғи ишламайди. Ахборот-ресурс марказларидан фойдаланувчиларнинг кўпчилиги, ҳаттоки, ZiyoNet тармоғидан фойдаланишни билишмайди. 2017-2018 ўқув йилида туман халқ таьлими бўлимига қарашли умумтаьлим мактабларида ўқувчиларнинг "Китоб ўқиш" кўрсаткичи ҳар бир ўқувчига 8,9 донани ташкил этди.
   Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда таълим муассасаларида "Адабиёт кунлари", "Китобим-офтобим", "Китоб тақдимотлари", "Бир фарзандга уч китоб" акцияси, "Мактаб-кутубхона-оила" жамоат ташкилотлари хайрия тадбири, "Энг яхши китобхон ўқувчи", "Китобхон мактаб" тадбирлари аксарият умумтаьлим мактаб ўқувчилари ўртасида юқори савияда ташкил этилди. "Энг яхши китобхон ўқувчи" танловининг туман босқичида 10-11 ёш тоифаси бўйича 8-умумий ўрта таьлим мактабининг ўқувчиси Валижон Болтаев 1-ўринни, 14-19 ёш тоифаси бўйича 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернатининг ўқувчиси Севинч Султонова фахрли 1-ўринни эгаллади.
   2017-2018 ўқув йилида 10-синф ўқувчиларини бошланғич касбий таълимга ўргатиш бўйича 12 та коллеж ва 93-умумий ўрта таълим мактабида "Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари" ташкил этилди.
    2018-2019 ўқув йилида 10-11-синф ўқувчилари сони 8183 нафарни ташкил этади. Шу муносабат билан яна 5 та мактаб ва 1 та касб-ҳунар коллежи базасида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуа-си ташкил этилиб, шу орқали 19 та мажмуага мавжуд ўқувчилар тўлиқ қамраб олинади.
   2018-2019 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг микроҳудудларидан 1-синфларга 7910 нафар болалар рўйхатга олинган.
2018 йил 15 август ҳолатига кўра, таълим муассасалари томонидан 6841 нафар болалар мактабларнинг 1-синфига қабул қилинган. Шундан 6661 нафари 7 ёшли, 180 нафари 6 ёшлидир. 6499 нафари ўзбек тилида, 316 нафари рус тилида, 26 нафари эса тожик тилида таълим олишлари бўйича ҳужжатларини топширган.
   Ушбу синфларни жойлаштиришда синф хоналари етишмаслиги муаммоси юзага келмоқда. Бўлим тасарруфидаги 21 та (1, 6, 12, 13, 14, 17, 34, 21, 23, 29, 30, 32, 33, 35, 42, 45, 46, 51, 59, 67, 71) умумий ўрта таълим мактабларида синф хоналар етишмаслиги аниқланди..
    Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугунги кунда туманда жами 75 830 нафар ўқувчиларнинг 55983 нафари тўгаракларга жалб этилган.
   Жумладан, "Баркамол авлод" болалар марказига 1100 нафар, мактабдаги фан тўгаракларига 54883 нафар болалар жалб қилинган.
Таълим сифати, рейтинг ўринлари таҳлили натижаларидан кўриниб турибдики, умумтаълим мактаб директорлари таълим сифатига бир томонлама қарамоқда. Гўёки фақатгина фан олимпиадаси, билимлар беллашуви, йилида икки марта ўтказиладиган ташқи назорат таълим сифатини белгилайди, деб ҳисоблайдилар. Аслида кўпчилик иккинчи, учинчи даражали деб қарайдиган бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ва кўрик-танловлар ҳам ўқувчиларда маълум бир фанлардан билим, кўникма ва малакаларни талаб қилади.
    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда муаммоларни бартараф этиш юзасидан халқ таълими ходимлари олдида турган муҳим вазифалар доимий эътиборда бўлиши шарт.
Дилмурод МАМАТҚУЛОВ,
туман халқ таълими бўлими
мудири.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56