» » ПАСТ ДАРҒОМДА АФРИКА ТУЯҚУШЛАРИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

ЯНГИЛИКЛАР

ПАСТ ДАРҒОМДА АФРИКА ТУЯҚУШЛАРИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

    Паст Дарғом туманидаги Янгиобод маҳалласида яшовчи Ҳусан Ҳайдаров маҳаллий шароитда Африка туяқушларини боқишни йўлга қўйган. Айни пайтда 35 сотихли ерда 9 бош туяқуш парваришланмоқда.
   – Танишларимдан Фарғона вилоятининг Риштон туманида бизнинг иқлим шароитимизга мос туяқуш боқиш йўлга қўйилганини эшитиб, у ерга бордим, – дейди Ҳ.Ҳайдаров. – Туяқуш парваришлашнинг ўзига хос томонлари бўйича етарлича маълумотга эга бўлдим. 2017 йилнинг январь ойида ўз ҳисобимдан 21 миллион 600 минг сўмга 9 та туяқуш харид қилдим. Жорий йилнинг сентябрь ойидан макиён туяқушлар тухумга киради. Келгуси йилнинг март ойидан бошлаб туяқуш жўжаларини очиришни йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Айни пайтда мазкур инкубатор ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
    Ҳусан Ҳайдаровнинг таъкидлашича, туяқушнинг тухуми ва гўшти турли хил хасталикларни даволашда кенг қўлланилар экан. Шунингдек, унинг патидан нафақат, аёллар учун шарф ва бошқа кийим-кечаклар, балки, тирноғидан бриллиант ва олмосни тозалашда ишлатиладиган кукун ҳам тайёрланади. Терисидан эса пойабзал, қўлқоп ва сумка тикилар экан.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Манба: www.zarnews.uz
скачать dle 11.3
Калит сўз туяқуш

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56