» » SINOVDAN O`TMAGAN BALLON kulfat keltiradi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

SINOVDAN O`TMAGAN BALLON kulfat keltiradi

Суюлтирилган газ баллонидан фойдаланаётган хонадон соҳибларидан бири гази тез тугаганидан шикоят қилди. Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчининг газ баллони яроқсиз эканлиги маълум бўлди. Игнадеккина тешикдан газ муттасил равишда чиқиб турган. Оқибатда ҳар гал баллондаги газ захираси бир ойга етмаган. Яхшиямки, газ плитаси очиқ жойга ўрнатилган, фалокат юз бермаган. Бу ҳаётимизда учраётган аниқ воқеа. Демоқчимизки, 2017-2018 йиллар давомида бир неча бор содир бўлган ёнғинлар айнан газ баллонидан нотўғри фойдаланишнинг оқибати. Ёнғин фалокати туфайли инсоннинг куйиши, хатто ҳаётдан кўз юмган ҳолатлар бўлганини ҳам кўрган, билган, эшитганлар кўп. Газ ускуналарини қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларнинг газ баллон жўмракларини очиб ёпиши, айрим ҳолларда маиший газ баллонларининг носозлиги ана шундай фалокатларни келтириб чиқармоқда.Ўтган ой давомида 18 та маҳаллада туман аҳолиси билан табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш, ис газидан заҳарланиш, ёнғинларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Зокир БОБОЕВ,
3-сон газ таъминоти участкаси техника хавфсизлиги мухандиси.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56